Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

«ҲЕЛЛАДОС»

25-11-2019, 13:37
Автор: User
Просмотров: 31
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Машҳур грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг ушбу асари ўсмир болалар тилидан, улар ҳаётидан ҳикоя қилинади. Сиз болаларча беғуборлик, соддалик ва самимият билан Ватанингизни севиб қоласиз...

    Воқеалар Грузияда юз беради. Бир кўчада кўксига “«Ҳелладос»” ёзуви туширилган 14 яшар Янгули деган муштумзўр бола яшайди. Кўчасига янги болакай - Жамолнинг келиши ва унга бўйсунмаслиги Янгулига ёқмайди, мудом иккиси муштлашиб юради. Бир куни муштумзўр боланинг ҳаммаёғи кўкарган ҳолда келиши Жамолни ҳайрон қилади. Маълум бўлишича, отаси ўз ватани - Элладага кўчиб кетишга ундаган, болакай кетмасликка қарор қилган. Жамол ундан нега кетмаслигини сўраганида “Мен учун ватан - бу Сухуми, бу...” дея барча ўртоқларини санаб чиқади ва “Сухумидаги энг чиройли қизча Мида, бу Венециан кўчаси, бу сен”, дейди. Жамол унинг кўксидаги ёзувни кўрсатиб, унда бу нима, дея сўраганида у: ”Бу нақш, Жамол, Ватан унинг тагидаги юракнинг ичида», дейди.

    Уларнинг оиласи кўчиб кетади. Эртаси куни балиқчилар соҳилданбир боланинг жасадини топиб олишади. Юзини таниб бўлмайди, аммо Жамол уни кўксидаги «Ҳелладос» ёзувидан ва кўкарган иягидан таниб қолади... Болакай даҳшат ичида югуриб келиб, холасининг оёғини қучоқлаб йиғлайди: “Янгули қайтиб келди, хола!..”.

   Болалар тимсолидаги бу фидойилик ва ватанпарварлик сизнинг ҳам қалбингизни ларзага келтириши шубҳасиз...

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.