Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ, ЮРТ БАХТИ

БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ, ЮРТ БАХТИ

25-11-2019, 12:00
Автор: User
Просмотров: 36
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

   Жиззах шаҳрининг “Ёшлик” маҳалласида мактабгача таълим ёшидаги болалар сони кўпчиликни ташкил этади. 32-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси таъмирталаб аҳволга келиб қолди эди. Натижада, йиллар давомида муассасага болаларни қамраб олиш имконияти етарли бўлмади. Кўп сонли фуқароларнинг мурожаатларини инобатга олиб, қисқа муддатда “Мамажоновлар” масъулияти чекланган раиси Азиз Комолов раҳбарлигида қурувчилар жамоаси аъзолари томонидан замонавий лойиҳа асосида муассаса қисқа вақт ичида қурилиб фойдаланишга топширилди. Бунинг учун 4 миллиард 900 миллион сўмлик маблағ сарфланди.

   Мазкур муассасага 350 нафар болалар қамраб олиниши режалаштирилди. Шунингдек, муассасада ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ўқитиш учун ҳам имтиёзлар белгиланиши режалаштирилган.

   

   Муҳташам бинода малакали мутахассислар таълим-тарбия жараёнини илғор хорижий тажрибалар асосида олиб бориш билан бирга, таълим жараёнининг сифат даражасини кўтариш мақсадида математика, рус, инглиз тилларини чуқур ўргатиш, расм, бадиий гимнастика, рақс тўгараклари ташкил этиш учун малакали мутахассислар жалб қилинган.

   Бир сўз билан айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари, мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган Давлат талаблари ижросини бажариш учун муассасада барча имкониятлар яратилган.

   Маълумот ўрнида: Жиззах шаҳрида мактабгача таълим бўлими тасарруфида бугунги кунда жами 31 та давлат мактабгача таълим муассасаси, 45 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси, 4 та давлат хусусий шерикчилиги асосида ташикил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 12 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб бораяпти. Уларда 8545 нафар тарбияланаяпти қамраб олинган бўлиб, болалар қамрови 72.5 фоизни ташкил этади.  

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.