Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ЭЛ ТАНИГАН ИНСОН

11-09-2019, 13:08
Автор: User
Просмотров: 25
Комментариев: 0
Версия для печати
        Халқимизнинг хўп ажойиб нақллари бор.“Меҳнат инсонни улуғлайди” ибораси шулардан биридир. Одамлар орасида тилдан тилга ўтиб келаётган бу сўз замирида қанчалар маъно мужассам эканлигини ҳалол меҳнати билан элда обру-эътибор, эъзоз топаётганлар яхши биладилар.
Дарҳақиқат, кимки Ватан ва халқ манфаати йўлидафидойилик кўрсатса, у албатта элнинг олқишига, хақнинг эътирофига сазавор бўлади. Ҳамшаҳримиз Абдулла Қаршибоев ҳам ана шундай инсонлар сирасига киради.Негаки, у бутун умр эл ташвишини ўзиникидан илгари қўйиб яшади. Бугун ​жуссасидан нур ёилиб турганотахон 85 баҳорни қаршилаётган бўлсада, ҳамон сафда. ​Сабаби укишида ҳамон ёшларга хос ғайрат-шижоат мужассам. Айни пайтда ҳам Жиззах вилоят ногиронлар жамияти раёсатининг раиси сифатида ижтимоий ҳимояга, ўзгалар кўмагига муҳтожларнинг энг яқин маслаҳатчиси, доимий қўллаб-қувватловчиси.
Абдулла Қаршибоевнинг умр дафтарини варақлар экансиз унинг юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун жуда кўп хайрли ишларни амалга оширганлигининг гувоҳи бўласиз. 65 йилдан зиёд турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида ишлаб келаётган отахон катта ҳаётий тажрибага, эл-юрт орасида обру-эътиборга эга бўлган инсонларданбири.
Меҳнат фаолияти Ватанимиз тарихининг туб бурилиш даврларига тўғри келган бу кишиҳавас қилса арзийдиган мазмунли ҳаёт йўлини босиб ўтаётир. Ўрта мактабни битиргач, фаолиятиниўқитувчиликдан бошлаб, вилоят миқёсидаги йирик раҳбарлик лавозимигача бўлган фаолияти давомида кўплаб синовларни бошдан кечирган табаррук отахоннинг ҳаёт йўли барчамиз учун ибратлидир. У фаолияти давомида жуда кўп маротаба давлат арбоблари,таниқли ёзувчилар, санъат намоёндалари билан учрашди. Уларнинг дилкаш суҳбатини олиш шарафига муяссар бўлди.
—Мен меҳнат фаолиятим давомида элимизнинг ардоқли фарзанди, давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов билан бир неча бор учрашишга, унинг суҳбатини олишга муяссар бўлганман,—дейди Абдулла Қаршибоев. —Айниқса, Мирзачўл туман ижроия қўмитаси раиси, вилоят партия қўмитаси молия хўжалик бўлими мудири лавозимида фаолият кўрсатган пайтларим эсда қоларли учрашувлар кўп бўлган. Ўша даврларда Шароф Рашидович ҳар йили бир неча бор Жиззахга ташриф буюрар эди. ​У дала айланишни, одамлар билан суҳбатлашишни хуш кўрарди. ​Одамларга ишониш, инсонни улуғлаш унинг фазилати эди. Икки оғиз ширин сўз билан ўз суҳбатдошининг кўнглини тоғдек кўтариб, уни завқлантириб юборарди.
Абдулла Қаршибоев жуда кўп лавозимларда фаолият кўрсатди.У вилоят ўрмон хўжалиги директори, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари, вилоят кенгаши ижроия қўмитасида ишлар бошқарувчиси,“Суғдиёна” фирмаси раҳбари ўринбосари ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти вилоят бўлимининг раиси лавозимида самарали меҳнат қилди.
Узоққа бормайлик,Абдулла аканинг раҳбарлик салоҳиятини билиш учун кейинги йилларда Ўзбекистон ногиронлар жамияти вилоят бўлимининг раиси лавозимида фаолият кўрсатган кезларини ёдга олдишнинг ўзи кифоя.Отахоннинг саъйи ҳаракатлари билан ногиронларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, уларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишларини таъминлашда давлат органлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга эришди. Ана шунинг натижасида жамият томонидан меҳр-саҳоватга ташна, ночор, эҳтиёжманд инсонларга кўрсатилаётганмурувват ёрдамларикўлами кенгайди.
—Инсонга умр бир марта берилади,—дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Норқул Нушаров. —Уни қандай ўтказиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Ҳаёт йўлини тўғри танлаган одамгина юксак ҳурматга сазавор бўлади. Бу фазилатларнинг барчаси Абдулла акада мужассам. У ана шундай саодатманд инсон.
—Абдулла ака менинг 60 йиллик қадрдоним,—дейди меҳнат фахрийси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Хидир Шукуров. —У ёшлигидан жисмонан бақувват, шижоатли, забардаст, ишчан эди. Бу ҳислатлар уни ҳамон тарк этгани йўқ. Миллий чолғумиз дуторни завқ билан чертиши, қўшиқ куйлаши Абдулла Қаршибоевнинг ноёб истеъдоди.
Абдулла Қаршибоев нафақат тадбиркор раҳбар, ишбилармон устоз, балки унинг кўпчиликка ибрат бўларлияна бир ҳислати газетхон ва ​китобхонлигидир. Болалигидан мутааолага ўрганган отахоннинг кутубхонасидан исталган ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир намуналарини топа оласиз, десам айни ҳақиқатни айтган бўламан.
—Китоб ҳар қандай инсон қалбига эзгулик уруғини сочади,—дейди Абдулла Қаршибоев. —Китоб ўқиган киши одамлар кўнглига осонгина йўл топа билади. Кундалик газеталарни кўрмасам туролмайман.Айниқса, “Жиззах ҳақиқати” ва “Джизакская правда” газеталарикундалик ҳамроҳим. Бу газеталарга биринчилардан обуна бўламан. Чунки газета ўқиган кишиён-атрофда бўлаётганвоқеалардан хабардор бўлади. Энг муҳими газета мутолаа қилган киши билан бўлган суҳбатинг қалбга сурур бағишлайди.
Абдулла ота билан суҳбатлашар эканмиз, унинг юқоридаги фикрлари айни ҳақиқат эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.
—Кутубхонамда 5 мингдан зиёд китоб, кўпгина марказий ҳамда маҳаллий газеталарнинг тахламлари бор,—дейди отахон. —1947 йилдан бери китоб ўқиб, китоб йиғаман. Жавонимдаги ҳар бир асарни чуқур мулоҳаза билан мутолаа қилишга ўрганганман.Бўш вақтда эрмак учун эмас, китоб ўқиш учун алоҳида вақт ажратган кишигина мутолаа мазасини тотади. Китоб ўқиганда хаёл асар қаҳрамонларида бўлади. Касалингизни унутасиз. Чарчоқ сезмайсиз. Яхши ухлайсиз. Энг муҳими китоб ўқиган киши қаримайди.
Яқинда Абдулла Қаршибоев ҳаётида унутилмас воқеа рўй берди.Президентимизнинг фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг иқтисодий қудратини юксалтиришга, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари учун Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Бутун борлиғини Ватанимиз тараққиётига, халқимиз фаровонлигига бахшида этган табаррук отахон Абдулла Қаршибоев “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.
—Оёқларим юриб турибди, қулоқларим эшитиб турибди, кўзларим кўриб турибди. Юрагим уруб турибди, ана шунинг ўзи катта бахт,—дейди Абдулла ота. —Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Президентимиз раҳнамолигида она юртимиз Ўзбекистон кунда бир яшнаяпти. Мазкур мукофот Президентимизнинг нафақат менга, балки вилоятимиздаги барча нуронийларга кўрсатган юксакэътиборининг ёрқин намунасидир. Ушбу эътироф ғайратимга ғайрат қўшиб юборди. Эндибор билим ва тажрибамни ишга солиб, ёшларни янги-янги марралар сари илҳомлантираман.
​Йўлингиз тушиб Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий номли маҳалладаги “Мустақиллик” кўчасидан ўтиб қолгудек бўлсангиз, беихтиёр кўзингиз 46-хонадон дарвозасига илинган ёрлиққа тушади. Унга “Бу ерда III даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган фуқаро Абдулла Қаршибоев истиқомад қилади” деб ёзиб қўйилган. Энди пиру-бадавлат отахон нафақат кўкрак нишони, балки “Дўстлик” ордени соҳиби ҳамдир.
Бекпўлат ТОҒАЕВ.
“Жиззах ҳақиқати”
Суратда: “Дўстлик” ордени соҳиби Абдулла Қаршибоев.
Муаллиф олган сурат.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.