Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Янги мавсумда Шарқ аёли

Янги мавсумда Шарқ аёли

11-09-2019, 11:47
Автор: User
Просмотров: 27
Комментариев: 0
Версия для печати
Вилоят мусиқали драма театрининг янги 98-мавсумининг очилиши "Тўмарис" драмасининг намойиши билан бошланди. Дастлаб Жиззах давлат педагогика институтининг талабалари, санъат ва маданият ихлосмандларидан иборат томошабинлар театр ижодкорларини чин қалбдан қутлаб, эзгу тилаклар билдиришди. Шундан сўнг саҳнага афсонавий Шарқ аёли тимсоли кириб келди.
— Театрнинг янги мавсуми Миркарим Осим асари асосида саҳналаштирилган "Тўмарис" драмаси билан бошланди, — дейди бош ре-жиссёр Илҳом Норматов. — Унда Массагетлар маликаси Тўмариснинг афсонавий жасорати ва турли қарама-қаршиликлар қуршовидаги буюк мақсадлар тўқнашуви тасвирланган. Айниқса, муаллиф томонидан киритилган қўшимча персонажлар воқеийликни мазмунан бойитишга, томошавийлигини оширишга хизмат қилади. Тўмарис нафақат шарқ аёли тимсоли, балки "Ватан — энг муқаддас ва азиз борлиқ!" деган ғояни илгари сурган халқпарвар қаҳрамон сифатида гавдалантирилгани эътиборга лойиқ.
— Театр томошасига биринчи бор келишим, — дейди Жиззах давлат педагогика институтининг талабаси Озода Эгамова. — Курушнинг ҳийла-найранги оқибатида асирга тушган Тўмариснинг ўғли Сфарангиз қисмати акс эттирилган саҳна кўринишидан жуда таъсирландим.
Саҳнада Наргиза Мирзаева — Тўмарис сиймосида, Жасур Хазратқулов — Сфарангиз, Гулмира Тоғаева — Зарина, Ўлмасхўжа Илҳомов — Эрйи-гит образлари билан томошабинларнинг эътиборини қозонишди.
Гулчеҳра ХИДИРОВА.
(«Жиззах ҳақиқати»)
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.