Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Бўлажак санъаткорлар

Бўлажак санъаткорлар

9-09-2019, 11:32
Автор: User
Просмотров: 32
Комментариев: 0
Версия для печати
Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабининг амфитеатрида ҳам ўқув йили олдидан байрам шодиёналари бўлиб ўтди.
Сўзга чиққанлар ёшларни байрам билан муборакбод этаркан, аввало мустақиллик —халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берган, инсоний шаънимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтарган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк неъмат эканини таъ-кидладилар.
Мактаб жамоаси ҳам ана шу буюк неъматни эъзозлаб, юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар моҳиятини ёшлар онгига сингдириш йўлида меҳнат қилмоқда.
Санъат мактабида ёшлар санъат сирларини мукаммал ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. 14 та йўналиш бўйича 431 нафар ўқувчига 116 нафар малакали ўқитувчилар сабоқ бермоқда. Тадбир якунида мактаб ўқувчилари — бўлажак санъаткорлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Л.ЖЎРАЕВ.
("Жиззах ҳақиқати")

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.