Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ — ҲАЁТ ДАРСЛАРИ

МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ — ҲАЁТ ДАРСЛАРИ

9-09-2019, 11:15
Автор: User
Просмотров: 29
Комментариев: 0
Версия для печати
Ёзги таътилни ҳар жиҳатдан мароқли ўтказган баркамол авлод эгалари яна қадрдон масканлари — ўқув даргоҳларига қайтишди. Биринчи қўнғироқнинг жарангдор садоси дилларга ўзгача шоду-ҳуррамликни бахшида этди.
Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги она тили ва адабиёт фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2019-2020 ўқув йили муносабати билан ижодга иштиёқи баланд ўғил-қизлар, уларнинг меҳрибон устозлари, ота-оналарини ўз бағрига олди. Мазкур билим кошонаси муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган ижод мактабидир. Айни пайтда бу ерда халқимизнинг 180 нафар дилбанди малакали ўқитувчилардан сабоқларни қунт билан эгаллашга иштиёқ билан киришдилар.
4 сентябрь эрта тонгда мактаб-интернатда ташкил этилган байрам тадбирида вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, ўқувчи ва ўқитувчилар жамоасини қўшалоқ айём — Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами ва Билимлар куни билан самимий муборакбод этди. Ижод мактабининг вилоятимиз ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин тутишини, унда таҳсил олаётган ўн нафардан зиёд ўқувчининг илк шеърий китоблари нашрдан чиққанлигини алоҳида таъкидлади.
Вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Дилфуза Садриддинова, мактаб директори Дилафрўз Ҳамдамова, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шаҳноза Мавлонова ва бошқалар ўқувчи ва ўқитувчиларни янги ўқув йили билан қутлаб, ўзларининг дил истакларини билидиришди.
Тантанали тадбир тугагач, вилоятимиз раҳбари мактаб-интернатнинг синф хоналари, маънавият ва маърифат маркази, кутубхона, ётоқхонага ташриф буюриб, янги ўқув йилига қандай тайёргарлик кўрилганлиги билан танишди. Вилоят халқ таълими бошқармасининг мутасаддиларига Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш юзасидан долзарб вазифалар юклади. 5-синфда ўтказилган Мустақиллик дарсида тиштирок этди.
Турсунбой КАМОЛОВ.
(“Жиззах ҳақиқати”)
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.