Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » АҚШ КОМПАНИЯСИ ҒАЛЛАОРОЛДАГИ ТАРИХИЙ ОБЪЕКТЛАРНИ ТИКЛАЙДИ

АҚШ КОМПАНИЯСИ ҒАЛЛАОРОЛДАГИ ТАРИХИЙ ОБЪЕКТЛАРНИ ТИКЛАЙДИ

15-07-2019, 11:36
Автор: User
Просмотров: 53
Комментариев: 0
Версия для печати
Ўтган ҳафта вилоят ҳокимлигида АҚШнинг “GMFR International”LLC компанияси Президенти Ғулом Диловар, “GMFR Karshi” МЧЖ директори А.Ровшенов, “GMFR Global Jizzakh” МЧЖ директори Д.Акрамова, “Transoxiana-AZT” МЧЖ директори Д.Абдуалиева, “Transoxiana” МЧЖ директори Ф.Акхунджанов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили Ў.Саидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ахмедходжаев, вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Л. Санаева ҳамда Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зафаробод тумани ҳокимларининг ўринбосарлари иштирок этишди.
Учрашувда даставвал Шароф Рашидов, Зафаробод, Арнасой ва Ғаллаорол туманларида кўзда тутилган лойиҳаларни босқичма-босқич амалга оширишга бағишланган бизнес-режа ҳақида маълумот берилди. Жумладан, иштирокчилар “GMFR International”LLC компанияси томонидан Шароф Рашидов туманида уч қаватли 200 ўринга мўлжалланган сайёҳлик комплекси, Зафаробод туманида Айдаркўл ёқасида ва Арнасой туманида барпо этилиши кутилаётган туристик комплекс қурилиши лойиҳаси билан таништирилди.
Компания президенти Диловар Ғулом Ғаллаорол туманидаги “Хонимқўрғон” қишлоғида “Амир Темур водийси” номли лойиҳа асосида Амир Темур даврига оид Хонимқўрғон ва Бибихоним тарихий археологик объектларни тиклаш бўйича инвестиция киритиш истагини билдирди. Археологик тадқиқотлар асосида топиладиган буюмлар ҳудуднинг ўзида ташкил этиладиган музейга жойлаштирилади. Диловар Ғулом лойиҳани амалга ошириш ишлари2020 йилда бошланишини, жорий йил сўнггига қадар 1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритишини маълум қилди.
Ш. АБДИМУРОДОВ,
вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий
бошқармасининг бош мутахассиси.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.