Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Санъатга ошуфта қалб

Санъатга ошуфта қалб

1-06-2019, 10:13
Автор: User
Просмотров: 29
Комментариев: 0
Версия для печати
Иқтидорлилар — юрт бахти
Санъатга ошуфта қалб
Истеъдод — мўъжиза, ҳар кимга ҳам насиб этмайдиган неъматдир. Шунинг учун орамизда иқтидорли ёшларга ҳавас қилувчилар кўпчиликни ташкил этади.
Бахмал туманида таваллуд топган Тоҳир Жалилов ҳам ана шундай иқтидор эгаларидан бири. — Мактабда ўқиб юрган кезларимда муаллимнинг чизган расмларимга берган ижобий баҳоси менга катта қанот бўлган эди, — дейди у.
Болаликдаги орзуси ҳам айнан рассом бўлиш эди. Тинимсиз ҳаракат ва изланиш унинг орзусини қатъий мақсадга айлантирди. Айни пайтда ёш рассом вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 10-синфини тамомлади. Тоҳирнинг фикрича, санъат — ҳайратланарли нарсаларга юрак қўрингни қўшиб, уни ўз қўлларинг билан яратишинг демак. Бироқ шу яратиш ортида машаққат ва ўзгача жозиба мужассам.
Қаҳрамонимиз натюрморт, пейзаж ва портрет жанрларида суратлар чизади. Устози Эшпўлат Бегбўтаев унга тасвирий ва амалий санъат сирларини ўргатиб келмоқда. Асарларида асосан кўк ранг, бинафша ранг, кулранг, яшил ранглардан фойдаланади. Унинг табиатига хос босиқлик айнан шу ранглар билан ҳамоҳанг.
Тоҳир катта иқтидор соҳиби. Унинг ўз йўналиши бор. Асарларида ҳаёт ҳақида, фалсафий, жумбоқли тасвирлар кўпроқ акс эттирилади. Одамларни ўйлашга, фикрлашга ундайди.
Ёш бўлишига қарамай, Тоҳир Жалилов вилоят, республика кўрик-танловларида фаол иштирок этади. "Энг улуғ, энг азиз", "Камолиддин Беҳзод издошлари" танловларида фаол иштирок этди. "Камалак юлдузлари" танловининг вилоят босқичи ғолиби. Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмасининг тасвирий ва амалий санъат кўргазмасида иштирок этиб, "Олтин медаль" билан тақдирланди. Албатта, бу каби ютуқлар замирида ёш ижодкор эзгу ўйлари, ранг-тасвирга бўлган муҳаббати турибди. Тоҳиржоннинг ишларига омадлар тилаб, ундан келгусида янада баркамол асарлар кутиб қоламиз.
Шаҳноза БУТУНБОЕВА.
("Жиззах ҳақиқати")скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.