Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

МУТОЛАА ЗАВҚИ

5-03-2019, 14:45
Автор: User
Просмотров: 28
Комментариев: 0
Версия для печати
“...Узоқлардан сенга изма-из
Ошиқ шамол эргашиб келар,
Ёлворади у сенга унсиз,
Ёлворади тунги майсалар...”
(Қиз ва шамол ҳақида эртак шеъридан)
Жиззах давлат педагогика институти қошидаги академик лицейда ушбу мисралар муаллифи, истеъдодли шоир ва публицист Хуршид Даврон билан “Бугун китоб ўқи, эртага унинг ёғдусида яшайсан” мавзусида адабий учрашув бўлиб ўтди. Филология фанлари номзоди, доцент Усмонжон Қосимов сўзга чиқиб, шоир шеърларида воқелик янгича нигоҳ билан кузатилиб, улар моҳирона очиб берилганлигини айтди. Жумладан, “Қадрдон қуёш”, “Шаҳардаги олма дарахти”, “Тунги боғлар”,“Тўмариснинг кўзлари”, “Қақнус”, “Баҳордан бир кун олдин” каби шеърий тўпламлари бунинг ёрқин мисолидир. Ижодкор сўзга, ифода воситалари ва шеърий шаклларга теран мезонлар асосида ёндашади.
— Хуршид акани нафақат шоир балки насрий жанрда ҳам самарали ижод қилишини яхши биламиз, — дейди лицейнинг она тили ва адабиёт кафедраси мудири Тўлқин Холжўраев. — Унинг Мирзо Улуғбек ҳақидаги “Соҳибқирон набираси”, Шайх Кубро ҳақида “Шаҳидлар шоҳи” каби тарихий, маърифий қиссалари севиб ўқилади. Шунингдек, тарихий сиймолар ҳаётига бағишланган “Мирзо Улуғбек”, “Алғул”, “Бобуршоҳ” саҳна асарларини яратди. Шарқ ва ғарб шоирларининг асарларидан иборат “Қирқ бир ишқ дафтари” ҳамда япон шоирларининг “Денгиз япроқлари” номли китобларини ўзбек тилига ўгириб, китобхонлар эътиборига тушди.
—Бугун келажак авлод иқболига қараб, ҳавасимиз келади, — деди шоир Хуршид Даврон. — Кафтида дунё намоён. Бир жойда туриб, ўзи адабиёт билан танишиш имкониятига эга. Комиллик ҳақида сўз кетганида жиззахлик ёшлар бу борада ҳам ибратли. Чунки улар буюк ватанпарвар шахслар улғайган заминнинг меросхўрлари.
Тадбир сўнгида адибга эсдалик совғалари топширилиб, унга янги ижодий маваффақиятлар билдирилди.
Гулчеҳра ХИДИРОВА.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.