Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ШЕЪР АЗИЗ ОЛАМ АРО

24-10-2018, 14:49
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

Халқимиз эришган оламшумул ютуқларнинг туб моҳиятини келажак авлод онгига сингдириш тил жонкуярлари—ўқитувчилар, тилшунослар, адиблар ва умуман, ўзини шу миллатнинг фарзанди деб билган ҳар бир шахснинг кундалик бурчи бўлиши керак. Шундагина ўсиб келаётган ёш авлод тил нега миллий ғурур эканлигини ҳис этадиган, турли маънавий, мафкуравий таҳдидлар таъсирига тушмайдиган бўлиб вояга етади.
Ҳар йили октябрь ойи мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларидаона тили ва адабиёт фани ойлиги деб эълон қилинади. Шу муносабат биланойлик доирасидаочиқ дарслар, шеърият кечалари уюштирилади. Ўтган шанба кунитил байрами муносабати билан ташкил этилган тадбир Жиззах шаҳридаги 16-умумтаълим мактаби жамоаси ёдида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди.
Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, "Ойга осилган байроқ", "Кўксимни куйдирган аланга", "Миллат юрагининг дурдоналари" каби қатор китоблар муаллифиМуҳаммад Исмоил ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳмаджон Отажоновлар мактабда ташкил этилган тадбир меҳмони бўлишди.
— Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши истиқлол сари ташланган илк қадам эди, — дейди Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон. — Миллатимиз тарихида муҳим аҳамият касб этган ўзбек тилининг давлат тили сифатида тан олинишига эришилиши ўша даврда қаҳрамонлик эди. Бу тарихий воқеаникўпгина корчалонлар унчалик хуш кўрмадилар. Лекин халқимизнинг матонати билан тилимиз ўз қадр-қимматини топди. Мана 29 йилдирки, ундан давлат тили сифатида кенг фойдаланилмоқда.
Айни пайтда Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг 2 томлик сайланмаси китоб жавонларидан мустаҳкам ўрин олган. Айниқса, унинг "Карвон қўнғироғи", "Ҳаққуш қичқириғи", "Умр ўтар" каби асарлари халқимизнинг маънавий бойлигига айланган. Тил байрами давомида мактаб ўқувчилари Омон Матжоннинг шеърларини ёддан ўқидилар. Китобхонларни қизиқтирган саволларига жавобберган шоир тадбир сўнгида ўз шеърларидан намуналар ўқиб берди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Муҳаммад Исмоил ўзининг яқинда чоп этилган "Ойга осилган байроқ" асарининг яратилиш тарихи тўғрисида гапириб берди. Унинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши тарихи тўғрисидаги фикр ва мулоҳазаларитадбир иштирокчилари эътиборини тортди. Анжуман мушоира кечасига айланиб кетди. Мустақил юртни, ҳур диёрни мадҳ этувчишеърлар ўзгача оҳангда, зўр эҳтирос билан ўқилиб, гулдурос қарсаклар билан олқишланди.
Бекпўлат ТОҒАЕВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.