“АБАЙ” — МИРЗАЧЎЛДА![]() Ўзбек Миллий академик драма театри жамоаси ижодий сафар билан келди. Жамоа қозоқ драматурги Мухтор Авезов асари асосида саҳналаштирилган “Абай” спектаклидан парча намойиш этди, мирзачўллик театр ихлосмандлари билан учрашувлар ўтказди. Ҳудудда чўлни ўзлаштиришга биринчилар қаторида келган турли миллат вакиллари таркибида қозоқлар алоҳида ўрин тутади. Юртимиздаги ягона Қозоқ миллий драма театри ҳам айнан шу ерда ташкил этилган. Президентимиз жорий йилнинг 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи доирасида Мирзачўл туманида ҳам бўлган ва биноси реконструкция қилиниб, қайта тикланган театр фаолияти билан танишган, бу ерда ташкил этилган Ўзбек-қозоқ миллий маданий маркази қардош халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаган эди. Ўзбек Миллий академик драма театри ижодий жамоаси туманга гастроль сафарини ушбу театр саҳнасида “Абай” спектакли намойиши билан бошлаши давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган эзгу истакларнинг ижобати бўлди. Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётган бугунги кунда буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир, эзгулик ва дўстлик куйчиси Абай Қўнонбоев саҳнада яратилган сиймоси орқали халқларимизнинг қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлашга даъват этди. Спектаклда Абай образини маҳорат билан яратган Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовни, шунингдек, бошқа роллар ижрочилари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Шоҳида Исмоилова, Абдураим Абдуваҳобов, Дилноза Кубаева каби актёрларни томошабинлар қизғин олқишлашлди. Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари билан учрашув тумандаги Янги дала қишлоғида ҳам бўлиб ўтди. Тошқул БЕКНАЗАРОВ. Суратда: учрашувдан лавҳа. Жамшид ЯРОБЕКОВ олган сурат.
Рейтинг статьи:
|
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.