DataLife Engine > Жамият > САҲНАДА “ҚАЙСАР ҚУЁНЧА”

САҲНАДА “ҚАЙСАР ҚУЁНЧА”


12-02-2018, 12:00. Разместил: Admin

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси буюртмасига асосан қўғирчоқ театри билан ҳамкорликда драматург Ҳусан Убайдулло қаламига мансуб "Қайсар қуёнча" эртакспектакли саҳналаштирилди. Дастлаб, мазкур саҳна асари Жиззах шаҳридаги 2-, 8-, 23-, 24-мактаблар ўқувчилари учун 2-10 февраль кунлари вилоят қўғирчоқ театри биносида намойиш этилди.

 

— Мақсад, вилоятимиз аҳолиси, айниқса ёшлар ўртасида ис газидан ва озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш, — дейди вилоят қўғирчоқ театри директори С.Лутфуллаев. — Ўжарлик ва эҳтиётсизликнинг салбий оқибатларидан болажонларни огоҳ этиш, уларда ҳушёрлик ҳиссини доимий ошириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Воқелик "Қайсар қуёнча" образи билан қизиқарли тақдим этилиб, болажонларга ижобий таъсир этмоқда.

Эртак — спектакль 30 апрелга қадар вилоятимизнинг барча туманларида намойиш этилиши белгиланган.

 

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Вернуться назад