Регистрация    Войти
Авторизация

"ФИДОЙИ ЁШЛАР" ОТРЯДЛАРИ ҲАРАКАТДА

Категория: Жамият
"ФИДОЙИ ЁШЛАР" ОТРЯДЛАРИ ҲАРАКАТДА Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони нафақат келажагимиз эгалари бўлган ёшлар ҳаётида, балки мамлакатимиз тарихида ҳам унутилмас воқеа бўлди. Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати билан шуғулланадиган янги тузилма — Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолият бошлади. — Президентимизнинг ёшлардан умидлари катта,—дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг раиси Азизбек Эгамбердиев. —Шунинг учун Юртбошимиз ёшларга бунёдкор куч сифатида қараяптилар. Ёшларнинг имкониятларига катта ишонч билдираяптилар. Ҳаммамизни бир мақсад, бир ғоя остида бирлашишга ундаяптилар. Дарҳақиқат, бугун ёшларнинг ўз тақдирини ўзи белгилайдиган, бир-бирига кўмак, далда беришига имкон яратадиган вақт келди. Бунда албатта Ёшлар иттифоқи етакчиликни қўлдан бермаслиги муҳим аҳамиятга эга. Негаки, ёшларнинг истеъдоди ва салоҳиятини юзага чиқариш имкониятларидан фойдаланилмаса, турган гапки, жамиятда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. —Олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири бу ҳар бир ёш билан алоҳида ишлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ўрганишдан иборат, —дейди Азизбек Эгамбердиев. — Шу тариқа ҳар бир йигит-қизнинг фаоллигини оширишга эришиш. Бу борада дастлабки натижаларга эри-шилди, десак муболаға бўлмайди. Натижаларни таҳлил этадиган бўлсак, бирмунча ишлар амалга оширилганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Барчамизга маълумки, айни кунларда бободеҳқонларнинг машаққатли меҳнатлари билан етиштирилган пахта ҳосилини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олиш учун қизғин кураш кетаяпти. Ана шундай хайрли ишларда ёшлар ҳам ташаббус ва фаоллик кўрсатишмоқда. Бу барча туман ва шаҳарларда ташкил этилган "Фидойи ёшлар" отрядлари фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланаётир. Айни пайтда пахта етиштирувчи туманларда 131 та "Фидойи ёшлар" отряди фаолият кўрсатаяпти. Мазкур отрядлар 17 минг 878 нафар уюшмаган ёшларни ўз сафига бирлаштирган. Далага чиқиб меҳнат қилаётган уюшмаган ёшларнинг унумли меҳнат қилиб, мароқли дам олишлари учун барча қулайликлар яратиб берилган. Уларнинг терган пахтасининг пули кунмакун бериб борилаётганлиги, теримда энг юқори натижаларга эришаётганлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан муносиб рағбатлантирилаётганлиги натижа бераётир. —1087-отряд сафида пахта тераяпман,—дейди Гулноза Дувлонова.—Арнасой туманидаги "Олтин водий" сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган "Хабарчи Қўрғони" фермер хўжалиги деҳқонларига яқиндан ёрдам бераяпмиз. Кунига 70-80 килограммга етказиб пахта тераяпман. Қилаётган меҳнатларимиз Ёшлар иттифоқи томонидан муносиб тақдирланаяпти. Теримда юқори натижага эришганлигим учун мени электр дазмол билан тақдирлашди. —"Фидойи ёшлар" отрядига таклиф этишганда шунчаки гап бўлса керак, деб унчалик ишонмаган эдим,—дейди 1088-отряд аъзоси Аҳмад Усейнов.—Отряд аъзоларининг унумли меҳнат қилишлари учун барча қулайликлар яратиб берилган. Уч маҳал иссиқ овқат. Кечқурунги бўш пайтимизда маданий-маърифий тадбирлар уюштирилаяпти. Қилаётган меҳнатимиз ҳам ўз вақтида рағбатлантириб борилаётганлиги отрядимиздаги ҳар бир йигит-қизни унумли меҳнат қилишга ундаяпти. Ўтган беш кунлик якунлари бўйича ARTEL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мини печ билан тақдирландим. Сарвиноз Келдиёрова 1075-"Фидойи ёшлар" отрядининг энг илғор теримчиси. Арнасой туманидаги "Фарғона" сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги "Азим Нурли Дарё" фермер хўжалиги деҳқонларига яқиндан ёрдам бераётган отряд аъзоларидан деҳқонлар мамнун. Кеча энг кўп пахта терган Сарвинозни ёшлар иттифоқи ARTEL компанияси томонидан ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги смартфон телефони билан тақдирлади. Ҳозирда Ёшлар иттифоқи таркибида Ёш олимлар уюшмаси, Ёшлар туризми уюш-маси, Спорт клублари ва фитнес марказлари уюшмаси, Ёш фермерлар уюшмаси каби тузилмалар ташкил этилди. Қолаверса Ёшлар Иттифоқи марказий кенгашининг ташқи иқтисодий фаолият "Миллий Банк"и билан имзолаган меморандумига асосан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилаяпти. Хуллас, мамлакатимизда ҳар бир ёш тақдирига алоҳида эътибор билан қара-лаётир. Ёшларнинг ўқиши, ишлаши учун барча шароитлар яратилаяпти. Замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшлар ҳар қандай муаммони ҳал этишга, энг мураккаб вазифаларни ҳам бажаришга қодир бўлади. Бундай ёшлар қийинчиликлардан чўчимайди. Ҳар қандай шароитда ҳам элу юртга содиқ бўлиб қолаверади. Бекпўлат ТОҒАЕВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.