Регистрация    Войти
Авторизация

МАЪРИФАТ БОҒИНИНГ БОҒБОНИСИЗ, УСТОЗЛАР!

Категория: Жамият
МАЪРИФАТ БОҒИНИНГ БОҒБОНИСИЗ, УСТОЗЛАР! 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни сифатида нишонланаётган-лигига йигирма йил тўлди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Прези-денти Ислом Каримов ташаббуси билан таъсис этилган бу умумхалқ бай-рами йиллар ўтгани сайин янги маъно, мазмунга тўлиб бораяпти. Айниқса, бу йилги қутлуғ шодиёна халқимиз қалбида бир умрга муҳрланиб қолди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг байрам табри-гидаги қайноқ ва самимий сўзлар заҳматкаш касб эгалари—ўқитувчи ва му-раббийларга чексиз қувонч бағишлади. Жиззах шаҳридаги "Висол" тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган асосий байрам тадбирида иштирок этиб, худди шундай кўтаринки руҳни кузатдик. Вилоят ҳокими Улуғбек Узаков тантанали маросимда сўзга чиқиб, киши руҳининг муҳандислари ҳисобланган ўқитувчи ва мураббийларни самимий муборакбод этди. Вилоятимиз раҳбари ўз чиқишида халқ таълимида олиб борилаётган ислоҳотлар соҳа ривожига хизмат қилаётганлигини фахр ва ифтихор билан таъкидлади. Халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, олий таълим, болалар спортининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланганлигини қайд этди. Шундан сўнг вилоятимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллиги, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган касб фидойиларини чин дилдан қутлаб, уларга вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек, бир гуруҳ ўқитувчилар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Ёшлар таълим-тарбиясида жонбозлик кўрсатаётган пешқадам ўқитувчилар "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонига сазовор бўлишди. Узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда бахтли кексалик гаштини сураётган фахрий ўқитувчиларга муносиб иззат-ҳурмат кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда сўз олган вилоят халқ таълими бошқармаси қошидаги фахрийлар кенгашининг раиси Саидаҳмад Мирзабеков, вилоят халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Ғайрат Қодиров, халқ депутатлари вилоят Кен-гашининг депутати Баҳром Мамажонов байрам муносабати билан ҳам-касбларига самимий эзгу тилакларини билдиришди. — Бугунги байрам тадбирида қатнашиб, ниҳоятда хурсанд бўлдим,— деди Бахмал хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси Комил Умаров биз билан суҳбатда. —Камтарона меҳнатим муносиб тақдирланиб, вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғига муносиб кўрилдим. Бу ҳурмат-эътибор касбимга, ёшларга бўлган меҳр-муҳаббатимни ошириб юборди. Байрам тадбирига санъаткорларнинг шўх ва дилрабо қўшиқлари, рақ-қосаларнинг рақслари файз-жозиба киритди. Турсунбой КАМОЛОВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.