Регистрация    Войти
Авторизация

САНЪАТСЕВАРЛАР УСТОЗИ

Категория: Жамият
САНЪАТСЕВАРЛАР УСТОЗИ Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида Шароф Рашидов туманидаги "Эски Тошкентлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Маҳкам Муртазоқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ташаккурнома олди. Самимий эзгу-ниятлар билан битилган табрикномага кўз югуртирар экан, у 44 йиллик меҳнат фаолияти бесамар кетмаганлигидан қалби қувончга тўлди. ...Мусиқа санъатига бўлган ҳавас М.Муртазоқуловни 1969 йили Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтига етаклади. Тўрт йил мобайнида Қўлдош Мамиров, Анвар Левиев, София Абрамова сингари устозлардан санъатнинг нозик сирларини пухта ўрганиб, олий маълумотли мусиқа муаллими даражасига эришди. — Институтдан аввал рубоб мутахассислиги бўйича Самарқанд мусиқа билим юртида ўқиган эдим, — деди домла биз билан суҳбатда. Ҳарқалай устозим Олимбой Раҳмоновдан олган билимларим ўз кучини кўрсатди. Қатор танловларда муваффақиятли иштирок этиб, совриндор бўлдим. Маҳкам Алишер Навоий, Фурқат, Нодира, Увайсий ғазаллари билан айтиладиган қўшиқларни маромига етказиб ижро этади. Ўзи таъкидлаганидек, қўшиқларини қалбдан куйлайди. Шу боисдан ҳам унинг мухлислари кўп. Жиззах педагогика коллежи (аввалги педагогика билим юрти)да иш бошлаган Маҳкам Муртазоқулов 1994 йилдан эътиборан вилоят марказидаги Санъат коллежида меҳнат қилиб келаяпти. У 2009 йилгача шу коллежнинг "Анъанавий ижрочилик кафедраси"га раҳбарлик қилди. Айни пайтда эса шу кафедранинг фахрий ўқитувчиси. Лавҳамиз қаҳрамони доимо ижодий изланишда. Санъат йўналишидаги касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун мўлжалланган "Анъанавий ижрочилик бўйича услубий қўлланма" дарслиги муаллифи. Ҳамкасби Асқар Очилов билан ҳамкорликда анъанавий хонандалик бўйича қўшиқлар тўпламини ёзган. 2000 йилда чоп этилган мазкур тўпламга 70 дан зиёд қўшиқлар киритилган бўлиб, рисолада тўғри нафас олиш, ҳофизона талаффуз қоидалари, хониш жараёнидаги нола, қочиримларни овоз кенглигига қараб ижро этиш усуллари талқин қилинган. Маҳкам Муртазоқуловдан сабоқ олган ёшларни республикамизнинг деярли барча бурчакларида учратасиз. Юнус Ражабий номидаги республика мақомчилар ансамбли хонандаси Фазилат Худойназарова, "Ниҳол" мукофоти лауреати Зулхумор Мамарасулзода, Шуҳрат Холхўжаев, Гулчеҳра Хайруллина, Феруза Боймонова, Саодат Каримова, Жаҳонгир Бердиқулов, Хуршид Атанчаев... Санъатда камол топа-ётган бу ёшлар М.Муртазоқуловнинг шогирдлари. Республикамиз мустақиллигининг 26 йиллиги нишонланадиган кун арафасида М.Муртазоқулов ҳаётида яна қувончли воқеа юз берди. У мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган муносиб ҳиссаси учун юксак давлат мукофоти — "Шуҳрат" медали билан тақдирланди. Мукофот муборак, фидойи муаллим! Турсунбой КАМОЛОВ.скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.