Регистрация    Войти
Авторизация

ҚАЛБЛАРДА МУҲРЛАНГАН БАЙРАМОНА ТАДБИРЛАР

Категория: Жамият
ҚАЛБЛАРДА МУҲРЛАНГАН БАЙРАМОНА ТАДБИРЛАР Жорий йилнинг 20-23 сентябрь кунлари вилоятимизда "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!" деб номланган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтганлигидан яхши хабардорсиз. Ўтган шанбанинг кеч оқшомида эса "Жиззах" темирйўл вокзалида таниқли актёрлар, шоир ва адибларни пойтахт Тошкентга тантанали кузатиш маросими ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимлиги, маданият бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг мутасаддилари иштирок этишди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев кузатиш маросимида сўзга чиқиб, мароқли ва қизиқарли ижодий учрашувлар учун тарғибот гуруҳи аъзоларига самимий миннатдорчилик билдирди. Йиғилганларнинг гулдурос қарсаклари остида тарғиботчиларнинг ҳар бирига вилоят ҳокимининг ташаккурномалари топширилди. Кўҳна ва ҳамиша навқирон Жиззах шаҳрида "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!" деб номланган тарғибот тадбирлари байрамона руҳда ташкил этилди. Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, ўқитувчила-ри эл ардоғидаги санъаткорлар, шоир ва адибларни нон-туз, анвойи гуллар билан самимий қарши олдилар. 19-умумтаълим мактаби. Қарийб 3 минг нафар ўқувчи таълим олаётган бу билим даргоҳидаги маданий тадбир Муқимий номидаги мусиқали драма театри актёрлари Отабек Ҳақбердиев, Машҳурбек Раимжоновлар учун ўзига хос ижодий ҳисоботга айланди, десак янглишмаймиз. Пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх ва ўйноқи қўшиқларга ўқувчи-ёшлар, ўқитувчилар завқ-шавқ билан рақсга тушишди. Жиззах иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Қозиевани суҳбатга тортдик. — Жиззахликларнинг санъатга меҳрлари бўлакча экан. Чекка-чекка қишлоқларда, хусусан, мазкур коллежда ташкил этилган тарғибот тадбири буни яққол тасдиқлади. 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган ижодий учрашувда Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Жўра Маҳмуд сўз олиб, она Ватанимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида тўлқинланиб гапирди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, ёзувчи Абдулла Аҳмад, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, киноактёр Эгамберди Раҳимов чиқишларида мамлакатимизда баркамол авлод вакиллари беқиёс ғамхўрликлар билан қуршаб олинганлиги таъкидланди. Ёшлар диний экстремизм, оммавий маданият каби миллий қадриятларимизга ёт бўлган иллатлардан огоҳ бўлишга даъват этилди. Тарғибот тадбири хушовоз эстрада хонандаси Наргиза Ёндошеванинг дилтортар қўшиқлари билан якунланди. 9-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирни мазкур билим даргоҳининг директори Дилфуза Шокирова кириш сўзи билан очиб, фестиваль меҳмонларини қутлаб, дил истакларини баён этди. Хушовоз хонандалар Бекназар Юсупов, Даврон Эргашев қўшиқлари ёшларга хушкайфият бағишлади. Жиззахлик журналист Васил Илёсов, киноактёр Азизжон Умаров амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳақида фикр юритишди. Шоира Махфират Ризаева ўз ижодидан намуналар ўқиди. Юқорида номлари зикр этилган ижодкорлар билан учрашув Жиззах олимпия захиралари коллежида ҳам мароқли кечди. Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Олтинбек Сапаралиев, Ўзбекистон миллий академик театри актёри Шерзод Абдуллаев, Хоразм мақомчилик ансамбли хонандалари Артур Азадов, Дилафрўз Бекматова, шоира Нилуфар Бобожоноваларнинг чиқишлари 1-, 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари қалбига бир олам қувонч улашди. Жиззах санъат коллежи ва 8-умумтаълим мактабида янграган жозибали қўшиқлар, мароқли суҳбатлардан баҳраманд бўлган ёшлар ажойиб тадбир учун тарғибот гуруҳи аъзоларига самимий миннатдорчилик билдиришди. — Мақсадимиз баркамол авлод эгалари қалбига муҳтарам Президентимизнинг яқинда чоп этилган "Буюк келажагимизни мард ва оли-жаноб халқимиз билан бирга қурамиз!" аса-рининг мазмун-моҳиятини чуқур сингдиришдан иборат бўлди, — деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими раҳбари Меҳрибон Абдураҳмонова. — Ватан келажагига ўзларини дахлдор деб билган ёшларни Юртбо-шимизнинг юқорида номи зикр этилган кито-бини қайта-қайта ўқишларини истайман. Дилкаш даврада қўшиқлар қўшиқларга, рақслар рақсларга уланди. Ҳар иккала билим даргоҳи ўқувчиларининг бадиий чиқишлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 6-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Қосимбек Ҳамидов тенгқурлари қалбидаги фикрларни шундай ифодалади: — Тинчлик энг буюк неъматдир. Фақат тинч ва осойишта юртга бундай тадбирлар, байрамлар ярашади. Бундай кунларни ниҳоятда қадрлашимиз, аъло ўқишимиз, ахлоқ-одобимиз билан мустақил Ватанга содиқ ўғлонлар бўлиб камолга етишимиз лозим. Ажойиб ижролари учун Баҳриддин Айназаров, Мухлис Бердиев, Асрор Худойшукуровларга миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, вилоят марказидаги Жиззах педагогика институти қошидаги "Сайилжойи" академик лицейи, Транспорт ва алоқа, тиббиёт, педагогика, ҳуқуқшунослик, архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежлари, 7-, 10-, 11-, 14-, 17-, 22-умумтаълим мактаблари, вилоят санъат мактаби, 29-Меҳрибонлик уйи, ҳарбий қисмларда бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари ҳам иштирокчиларда ёрқин таассурот қолдирди. Вилоятимизнинг Зомин, Зафаробод, Пахтакор, Фориш, Ғаллаорол, Янгиобод туманларида бўлиб ўтган тарғибот тадбирларида ҳақиқий байрамона кайфият ҳукмрон бўлди. Уларда "Ниҳол" мукофоти лаурети Шаҳноза Отабоева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Бекзод Муҳаммадкаримов, Илҳом Фармонов, хушовоз хонанда Наргиза Азимова ва бошқалар дилбар қўшиқлари билан томошабинларга завқ-шавқ улашдилар. Тарғибот тадбирлари доирасида пахта йиғим-терими мавсумида фаол иштирок этаётган ҳашарчилар қимматбаҳо совғалар билан мукофотланганлиги айни муддао бўлди. (Ўз мухбирларимиз хабарлари асосида тайёрланди).скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.