Регистрация    Войти
Авторизация

ҲОЗИРЧА БАРМОҚ ИЗЛАРИСИЗ

Категория: Жамият

Жиззах давлат педагогика институтида ўқиш учун 26 минг 970 нафар абитуриент имтиҳон топширади. Жорий йилда мазкур ўқув муассаса-сига 19 та йўналиш бўйича 1 минг 820 талаба қабул қилинади. Институтга ҳужжат топширганларнинг 24 минг 693 нафари ўзбек, 2 минг 277 нафари рус гуруҳларида ўқиш истагини билдирган. Педагогика институтида таълим ол-моқчи бўлганларнинг 155 нафари ҳарбий тавсияномага эга, 15 нафари олимпиада ғолиблари. Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг 3 нафар фуқароси Жиззахда ўқитувчилик дипломини олмоқчи. Талаба бўлиш учун ҳар бир ўринга 14,8 нафар абитуриент курашади.

Жиззах политехника институтига эса 15 минг 672 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Аммо олий ўқув юртига бу йил 1 минг 105 нафар талаба қабул қилинади. Яъни, бир ўринга 14,1 нафар би-тирувчи даъвогарлик қилаётир. Абитуриентларнинг 15 минг 268 нафари ўзбек, 404 на-фари рус тилида имтиҳон топширади. 102 нафар ҳарбий тавсиянома эгаси ва 2 нафар олимпиада ғолиблари мазкур муассаса талабаси бўлиш иштиёқида. Ҳужжат топширганларнинг бир нафари қозоғистонлик. Ушбу институтда 23 йўналишда мутахассислар тайёрланади.

Вилоятимиздаги олий ўқув юртларига ҳужжат топширганлар ҳудуд жиҳатидан таҳлил этилса, 34 минг 3 нафар жиззахликнинг ўзи туғилиб ўсган жойда олий маълумот олиш истаги мавжудлиги маълум бўлади. Худди шундай Самарқанддан 5 минг 208, Сирдарёдан 996, Навоийдан 535, Бухородан 294, Сурхондарёдан 265, Тошкент вилоятидан 253 нафар аби-туриент Жиззахда олий маълумот олмоқ орзусида. Қисқаси, республикамизнинг барча ҳудудларидан вакиллар бор.

Мазкур олий ўқув юртлари учун кириш имтиҳонлари вилоят маркази ва Шароф Рашидов туманидаги биноларда ўтказилиши белги-ланган. Бу бинолар имтиҳонларга тўла ҳозирлаб қўйилди. Бундан ташқари, жойларда абитуриентларга ҳамроҳлик қилувчилар учун зарурий шароитлар юзага келтирилган. Транспортдан фойдаланиш имкониятларини кенгайти-риш, сифатли озиқ-овқат етказиб бериш, жамоат тартибини сақлаш, зарурат туғилганда абитуриентлар ва уларнинг яқинларига тиббий хизмат кўрсатиш каби масалалар ҳам эътибордан четда қолмади.

Имтиҳонларга Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Пахтакор ва Ғаллаорол туманларидан 2 минг 986 нафар аудитория раҳбарлари ва куза-тувчилар жалб этилади. Бу йил уларнинг меҳнатларига 53 минг 199 сўмдан ҳақ тўланади.

Жорий йилда Тошкент ахборот технологиялари университетига кириш ниятида бўлганлар имтиҳонда қатнашиш учун бармоқ излари орқали шахсини аниқлатишларига тўғри келади. Бу тадбир тест жараёнида рўй бериши мумкин бўлган қинғирликларнинг олдини олишга хизмат қилиши, шубҳасиз. Мазкур тажриба яқин йилларда республикамиздаги барча олий ўқув юртларида қўллана бошласа, ажаб эмас. Омад Сизларга абитуриентлар!

 

Алижон АБДУСАТТОРОВ.


скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.