Регистрация    Войти
Авторизация

Оила — бахт қўрғони

Категория: Жамият

Бугунги кунда давлатимиз томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, улар маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг оилаларидаги соғлом маънавий-ахлоқий муҳит, мустаҳкам оилавий муносабатлар, одоб-ахлоқ ҳамда оила бошлиқларининг юксак маданиятлилиги ҳарбий интизомни мустаҳкамлашда асосий омил ҳисобланмоқда.

Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими, вилоят маънавият тарғибот маркази ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида "Мустаҳкам оила—мамлакат таянчи ва ёшлар тарбиясининг муқаддас маскани" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни билим юртининг шахсий таркиб билан ишлаш бўлими бошлиғи, подполковник Акмал Шокирбоев қисқача кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги муҳтасиби Маъруфхон Ҳошимхонов, фахрий педагог Сайёра Абдулаҳатова, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими раҳбари Фароғат Сатторовалар сўзга чиқдилар. Улар мамлакатимизда оилаларни бахтли ҳаёт кечириши учун барча шароитлар яратиб берилгани, ёш оилаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, оилаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, Ислом динида оила муносабатлари, оилаларда миллий урф-одатларнинг ўрни, ажримлар, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, ёшларни оила қуришга тайёрлаш тўғрисида гапирдилар.

Тадбир сўнгида билим юрти бошлиғи, полковник Бахтиёр Саидов давра суҳбатида фаол қатнашган маърузачилар ва ҳарбийларга миннатдорчилик билдирди.

 

В.ИЛЁСОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.