Регистрация    Войти
Авторизация

Замонавий ва сифатли хизмат

Категория: Жамият

Зомин туманида янги "Azim Zomin shifo" соғломлаштириш ва дам олиш маскани ишга туширилди.

 

Шифохона қўриқ қишлоғида, чакалакзор ва тўқай ерни обод қилиш эвазига ташкил этилиб, 100 нафар мижозга хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

—Инсон қўли гул, — дейди меҳнат фахрийси Ўразбоқ Убайдуллаев. —Қисқа вақт ичида фидойи инсонлар ташаббуси билан яна бир санаторий фойдаланишга топширилди. Бу ерда дам олувчилар ҳамда даволанувчиларнинг саломатликларини тиклаш учун барча шароитлар муҳайё. Сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Кенг ва шинам хоналар, чўмилиш ҳавзалари дам олувчилар учун яратилган қулай имкониятлардир.

—Биз ҳозирданоқ дастлабки даволанувчиларни қабул қилдик, —дейди "Azim Zomin shifo" МЧЖ раиси Ойбек Маматқулов. —Бу ерда барча касалликлардан даволаниш учун тўла имкониятлар мавжуд. Хизмат кўрсатиш ва дам олиш жойлари хорижий мамлакатларникидан сира қолишмайди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

 

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.