Регистрация    Войти
Авторизация

Имкониятлар кўлами ошмоқда

Категория: Жамият

Давлат статистика органлари айниқса, тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратишга интилмоқдалар. Мавжуд муаммолар тўғрисидаги мурожаатларни ҳал этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари билан кенг кўламли профилактика ишлари олиб борилаётганлиги улар фаолиятида содир этилиши мумкин бўлган қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олмоқда.

Тадбиркорлик субъектлари ва давлат статистика тизими ўртасида амалдаги қонунчиликда белгиланган муносабатларни янада кучайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Бевосита мулоқотлар ташкил этиш орқали тадбиркорларнинг таклифлари ва муаммолари ўрганилаяпти. Вилоят статистика бошқармаси ҳамда ҳудудий статистика органлари томонидан ҳар ойда икки марта тадбиркорлар учун "Очиқ эшиклар куни" ўтказилаётганлиги самарали натижалар бераётир.

"Очиқ эшиклар куни"да тадбиркорлар фаолиятида учраётган муаммолар ўрганилмоқда. Уларга масъул ходимлар томонидан тегишли ту-шунтиришлар берилмоқда ва лозим бўлганда муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ташкил этилаётган "Очиқ эшиклар куни"даги муҳокама жараёнида ташриф буюрган тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган таклифлар ва муаммоларни кўриб чиқишда қонун ҳужжатларига риоя этиш ва билдирилган таклифлар ҳамда муаммоларни инобатга олиб, уларнинг ижобий ечимини топишда тегишли меъёр ва қоидаларга асосан тадбирлар амалга оширилаётир.

Тадбиркорлик субъектлари ўзларидаги мавжуд муаммоларни қай тарзда ҳал қилиниши борасида ва янги иш бошлаган тадбиркорлар давлат статистикаси ҳисоботларини электрон estat 2.0 дастурига асосан интернет орқали электрон тарзда тўлдириш тартиблари тўғрисида керакли маълумотларга эга бўлмоқдалар.

 

Ёдгор ШАРОФБОЕВ,

Янгиобод туман статистикаси бўлими бошлиғи.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.