Регистрация    Войти
Авторизация

ШИФОБАХШ СУТ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Категория: Жамият

Фориш туманида "Farish agro valley” масъулияти чекланган жамияти томонидан минг бош "Заанен” зотли эчки боқишга мўлжалланган замонавий фермани барпо этишга киришилди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 11,5 миллиард сўм сарфланади. Ушбу маблағнинг 8,5 миллиард сўми банк кредитидир. Маблағ қурилишдан ташқари "Қараман” сув омборини ишга тушириш, ем тайёрлаш мақсадида бошоқли ва бошқа озиқабоп экинлар етиштириш, ветеринария хизматини йўлга қўйиш ҳамда хориждан зотли эчкиларни келтиришга йўналтирилади.

"Зеенан” зотли эчкиларнинг ватани Швейцария бўлиб, улардан доривор сут олинади. Бундан ташқари эчкичилик жун, гўшт ва тери манбаи ҳисобланади. Битта "Зеенан” эчкисини тўғри озиқлантириш ҳисобига йилига 3 тоннагача сут олиш мумкин. Эчки жуни кўплаб турда тўқув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини беради. Лойиҳа муаллифлари асосий эътиборни аҳолига шифобахш ва парҳезбоп эчки сути етказиб беришга қаратишмоқда. Ферманинг мазкур ҳудудда юзага келтирилишига Форишнинг бепоён яйловлари туртки бўлган.

Корхона пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Узаков қатнашди. Ушбу муносабат билан уюштирилган матбуот анжуманида вилоят ҳокими республика Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари, хусусан 2017 йил 31 майдаги "Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2017-2018 йилларда ҳудудда қиймати 3,5 триллион сўмлик 3 минг 48 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилаётганлигини маълум қилди. Бу эса 27 минг янги иш ўринлари демакдир.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.