Регистрация    Войти
Авторизация

ОРЗУЛАРИ УММОН ҚИЗ

Категория: Жамият

Севинч Жуманова Зарбдор туманидаги 12-умумтаълим мактабининг энг фаол ва аълочи ўқувчиларидан. У мактабда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган "Камалак юлдузлари” жамоасининг иқтидорли аъзоси. Бу йил жамоа аъзолари "Энг намунали сардорлар кенгаши” кўрик-танловининг республика босқичида фаол иштирок этиб, муносиб тақдирланди.

—Мен Ватанимни севаман, —дейди тўлқинланиб, кўзлари ёниб турган қизалоқ. —Шундай жаннатмакон юртнинг бахтиёр фарзанди эканлигимдан фахрланаман.

С.Жуманова яқинда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши йўлланмаси билан Қашқадарё вилоятидаги "Лочин” болалар оромгоҳида дам олиб қайтди. Бу йўлланма унга шунчаки берилган эмас. Севинч 2016-2017 ўқув йилида катта муваффақиятларга эришди. Умумтаълим мактаблари ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича ўтказилган "Камолот маликаси” мусобақасида 1-ўрин, "Камалак билимдонлари” кўрик-танловининг туман босқичида 1-ўрин, "Йил сардори” танловининг туман босқичида 3-даражали диплом билан тақдирланди.

У бадиий адабиётга ҳам қизиқади. Бўш вақтларида шеър ёзишни машқ қилади. Ватан, она, устоз мавзуларидаги шеърлари мактаб деворий газеталари ҳамда туман нашрида эълон қилинган.

—Келажакда ўқитувчи бўлмоқчиман, —дейди Севинч.—Илм даргоҳида ўқувчиларга таълим-тарбия бериб, Ватанимиз равнақи, халқимиз ишончи йўлида муносиб хизмат қилишни бурчим деб биламан.

Орзулари қанот бўлаётган ўқувчимга улкан зафарлар тилайман.

Ибодат АЗИМОВА,
тумандаги 12-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси.

скачать dle 10.6фильмы бесплатно
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.