DataLife Engine > Иқтисодиёт > «ДЎМБОҚ ЖЎЖАЛАР» КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

«ДЎМБОҚ ЖЎЖАЛАР» КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ


20-07-2020, 08:47. Разместил: User

   Арнасойлик тадбиркор Расул Мелиев лойиҳа қиймати 7 миллиард 800 миллион сўм бўлган (шундан 3 миллиард 700 миллион сўм ўз маблағи ҳисобидан) "Дўмбоқ жўжалар" корхонасини ташкил этиб, ўз фаолиятини йўлга қўйди. Иш икки сменада олиб борилиб, 25 та янги иш ўринлари яратилди. Туман ҳокимлигининг қарори билан унга 52 гектар озуқа ер майдони ажратиб берилди.

   Айни кунда корхонада 45 минг бош жўжа боқилмоқда. Жўжалар Тошкент шаҳридаги "Имкон" масъулияти чекланган жамиятидан келтирилиб, 45 кунда сўйишга тайёр бўлади.Ҳар ойда бу ерда 30 тонна парҳез гўшт етиштирилади.

   — Шу йилнинг охирларида корхона қошида чорвачиликни ҳам ривожлантириб, гўшт, сут ва йогурт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишни йўлга қўймоқчимиз, — дейди корхона иш юритувчиси Элмир Ғофуров. — Шунда янги иш ўринлари кўпайиб, 160 нафар киши иш билан таъминланади.

А.ЛАПАСОВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Б.ҚУДРАТОВ олган сурат.

скачать dle 12.0
Вернуться назад