DataLife Engine > Иқтисодиёт > ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАРГА «МАLIBU» МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ИЛҒОР ФЕРМЕРЛАРГА «МАLIBU» МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


7-11-2018, 11:22. Разместил: User Вилоятимизда ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажарган 5 нафар фермерга имтиёзли равишда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган "Маlibu" автомашиналарининг калитлари топширилди.
Жорий йилда вилоятимизда ғалладан мўл ҳосил етиштирилди.Бу ютуққа баракали улуш қўшган илғор фермерлар меҳнати муносиб тақдирланиб келинмоқда. Куни кеча яна бир гуруҳ ҳамюртларимизни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Эргаш Салиев қишлоқ мулкдорларини юксак натижа билан табриклаб, уларга ав-томашина калитларини топширди.
—Қабул масканига режадаги 235 тонна ўрнига 336 тонна дон топширдик, — дейди Арнасой туманининг "Мустақиллик" сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги "Турон" фермер хўжалигининг раиси Ҳусниддин Турсунов. — Режани ортиғи билан бажарганим боис "Маlibu"нинг эгаси бўлдим. Буни мукофот эмас, давлатимизнинг фермерларга бераётган катта эътибори деб биламан.
                                                                                                               А.НОРБОЕВ.скачать dle 12.0
Вернуться назад