DataLife Engine > Иқтисодиёт > “ЭНГ ЯХШИ СУҒУРТА АГЕНТИ”

“ЭНГ ЯХШИ СУҒУРТА АГЕНТИ”


24-10-2018, 14:45. Разместил: User “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ҳудудларда кўрсатилаётган суғурта хизматлари географиясини кенгайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва суғурта агентларини рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда “Энг яхши суғурта агенти” танловини ўтказиб келмоқда.
Ўтган куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг вилоят филиалида соҳа мутахассисларининг танлови ўтказилди.
Тадбирни компаниянинг вилоят филиали директори Юсуф Пармонов кириш сўзи билан очиб, соҳада фаолият юритаётган агентларнинг суғурта бозори, рақобат, тарғибот-ташвиқот ишларидаги вазифалари тўғрисида гапирди. Тадбир якунида ғолиблар тақдирланишди. Биринчи ва иккинчи ўринларга, Жиззах шаҳрининг суғурта агентлариДаврон Шералиев ҳамдаГулмира Баҳруллаевалар учинчи ўрин Дўстлик тумани вакили Шаҳноза Ҳолиқовага насиб этди. Ғолибларга “Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Зоир ЭРГАШЕВ.скачать dle 12.0
Вернуться назад