Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЎЗАНИНИ ЙЎҚАТАЁТГАН ДАРЁ

ЎЗАНИНИ ЙЎҚАТАЁТГАН ДАРЁ

30-11-2020, 15:15
Автор: User
Просмотров: 166
Комментариев: 0
Версия для печати

Шайбонийлар даврида авлодларимиз иқтисодий ҳаётда сунъий суғоришбилан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ишига жиддий эътибор қаратишган. Бу сулола вакиллари Сангзор, Чирчиқ, Сирдарё, Амударё, Вахш, Муғроб дарёлари имкониятларидан унумли фойдаланиш чораларини кўришган.

Сунъий суғориш ишлари АбдуллахонII даврида кенг ривожланган. 1556-1558 йиллар оралиғида Зарафшон дарёсидан Мехтор, Кармана, Қосим, Чохор,Минор, Жондор сув айирғичлари, Мурғоб воҳасида Сангзор ва Ҳовузихон сув омборлари қурилган. Зарафшондарёсидан Жиззах воҳасига Сангзор дарёси орқали Туятортар канали қазилган.

Сангзор тарихий манбаларда ёзилишича, илгари Зарафшон дарёсининг ўнг ирмоғи сифатида Чумқартовдан, яъни Бахмал тоғидан бошланиб, шимоли-ғарбга ҳозирги Самарқанд ва Жиззах чегарасидаги "юқори нуқта" дан қарийб 10 километрлар жанубдан Зарафшонга бориб қуйилган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ер силкинишлари, ер рельефининг ўзгаришлари Сангзор ўзанига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Қиялик чапга оғганидан сўнг Сангзор орқага қараб оқа бошлаган. Натижада Бахмал қишлоғидан шимолга қараб Нурота тоғигача, ғарбдан Булунғур атрофигача катта кўл пайдо бўлади. Вақт ўтиб, сув кўпайгани сабаб, унинг босими кучайиб боради. Натижада Нурота ва Молгузар тизмалари туташган энг кучсиз, энсиз жойдан сув сизиб ўтиб, дастлаб шарққа қараб оққан. Йиғилган сув босими остида тоғ тизмасининг емирилишидан Темир дарвозасининг ўрни пайдо бўлади. Секин-аста икки тоғ ўртасида дара шаклланиб, ундан оқаётган сув тўғри Сирдарёга бориб қуйилган. Йиллар ўтиб, дарё ўзанини ўзгартирган ва шимол томонга тескари оқа бошлаган.

Сангзор дарёси узунлиги 143 километр бўлиб, 94 километр узунликдаги Туятортар канали орқали у Зарафшон дарёсидан ҳам сув олади. Йиллар давомида аҳоли томорқаси, дала-даштларни обод қилган дарёга бўлган бугунги муносабат ҳеч кимни ташвишлан-тирмаётгани ачинарли ҳолдир.

Қадимдан дарё ва оқар сув ҳавзалари билан кескин муносабатда бўлишлик салбий оқибатларга олиб келганлигимаълум.Кейинги пайтда тош-шағал ковлаб олувчи, тошни қайта ишловчи тадбиркорлик фаолияти воҳамиздаги дарё ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларига жиддий зарар етказмоқда. Муқаддам серсув, ўсимлик, ҳайвонот олами ва балиқлари турфа бўлган Сангзор дарёси хавф остида қолмоқда. Дарё ўзанлари ўрта-сида учраб турадиган кичик оролчалар умуман йўқ бўлиб, сувнинг йилдан-йилга камайиш эҳтимоли юзага келмоқда.

Республика Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳолатини ўрганиш жараёнида ҳудуддаги мавжуд сув объектларини муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан фойдаланишда йўл қўйилаётган қонун бузилишлари бўйича мониторинг ўтказди.

Вилоятимизда муҳофаза этиладиган табиий ландшафтлар 32 та бўлиб, уларнинг умумий ер майдони 93322 гектарни ташкил қилади. Шундан дарё, кўл, канал ва коллекторлар сув муҳофаза зоналари 51908,5, қирғоқ бўйи минтақаси 15327,2, чучук сув ҳосил бўладиган ҳудудлар41413,5 гектар майдондан иборат.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида ҳудуддаги дарё, канал ва коллекторларнинг қирғоқ бўйи ва сув муҳофазаси зонасида олиб борган текширишларга кўра,аҳоли томонидан ноқонунийқурилган 18 та уй-жой, молхона ва ҳожатхоналар аниқланди. Юқоридаги ҳолат юзасидан 19 нафар фуқарога нисбатан 51 миллион 736 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Идоралараро тузилган ишчи гуруҳи томонидан дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиш тартибининг бузилиши ҳамда олдини олишга қаратилган текширишлар чоғида туман ҳокимларининг мазкур ҳудудларда ер участкаларини ажратиш бўйича қабул қилган 9 та қарори бекор қилинди.

Ўзбошимчалик билан Сангзор дарёси ўзанидан қум-шағал қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келганХолмурод Ишқувватов, Адҳам Баратов, Келдиёр Тошпўлатов, Шароф Нарзуллаев, Худайназар Равшановлар ўз бошқарувидаги "Зил" русумли авто-транспорт воситасига ҳамда "Малютка" эксковаториганоруда қазилмаларни юклаб олаётган пайтда инспекторлар томонидан ушланди. Бугун аҳолига бир "Зил" қумни 320.000, тошни 400.000, шағални 350.000 сўмга пуллаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларга нисбатан МЖткнинг 70-моддаси 1-қисми, қўшимча 82-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10-11 баравари миқдорида жарималар қўлланилди. 17 нафар шахс 48 миллион 614 минг сўмлик маъмурий жаримага тортилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" ДУК, конгеология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси, вилоят фавқулодда вазиятлар ҳамдаэкология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ходимлари иштирокида воҳамиздаги дарё ва сой ўзанларида текширув ўтказилди. Мазкур ўрганишлар давомида дарё ўзанида "Хавфсиз дарё" ДУК билан шартномага асосан фаолият олиб бораётган 8 та, давлат геология қўмитасидан тегишли лицензия олган 12 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ўрганилди. Текширувлар давомида 13 нафар мансабдор шахсга Ўзбекистон Республикаси МЖткнинг 65, 70, 71, 82, 91-моддалари билан иш қўзғатилиб, уларга нисбатан жами 63 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ҳамда 2018 йил 9 июлдаги "Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида дарё ўзанларини тозалаш, қум-шағал материалларини қазиб олиш учун 32 та участка очиқ аукционга қўйилди. Бугунги кунга қадар 17 та участка тадбиркорлар томонидан сотиб олинди. Давлатимиз раҳбарининг қарори билан дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш фақат уларни тозалаш жараёнида ФВВ ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" ДУК томонидан белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Яъни, тадбиркорлар сел келиш хавфи юқори бўлган дарё ўзанларида тегишли шартлар асосида тозалаш ишларини бажариб, ортиқча тош-шағални олиб кетиши мумкин. Амалда эса тадбиркорлар лойиҳадан кўрсатилган меъёрлардан кўп миқдорда шағал ковлаб олиб, дарё табиатига путур етказиш орқасиданиқтисодий манфаат кўраяптилар. ФВВ ҳузуридаги "Хавфсиз дарё"ДУК ҳисобига маблағ ўтказиб бериб, дарё ўзанидан тегишли ер участкаларни аукционда сотиб олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаролар дарёдан тош-шағал, қум қазиб, бирон метр масофадаги дарё ўзанини тўғирлашмаган. Жумладан, "Гулистон" ҚФЙ ҳудудидан ўтган дарё ўзанида фаолият олиб борувчи "BINАR TEXNO" шуъба корхонаси бир неча бор вилоят экология ва атроф-муҳитнимуҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси ходимлари томониданогоҳлантириш ва жарималарга тортилган бўлсада, фаолиятини давом эттирмоқда.

Ўтган давр мобайнида ФВВ ҳузуридаги "Хавфсиз дарё" ДУК, вилоят фавқулодда вазиятлар ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамкорликдадарё, кўл, канал, қирғоқ бўйи минтақалари ва ўзанларида қўшма рейдлар олиб бориб, 77 та қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашди. Фуқаро ва масъул шахсларга нисбатан 153 миллион 201 минг сўмлик маъмурий жарима солинди.

Қум-шағал, тош майдалайдиган цех, МЧЖ ташкил этиб, рўйхатдан ўтган, шартнома, лицензияси бор тадбиркор ёки қўлда ўз автотранспортига қурилиш материали ортаётган оддий фуқаролар томонидан белгиланмаган жойлардан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши натижасида дарё ўзани рельефи бузилаяпти. Махсус техникаларнинг дарё ўзанига тушиб олиши натижасида нефть маҳсулотлари, техник мойлар оқиндилари билан сув ифлослантирилмоқда. Баъзан рухсат этилганидан кўра кўп шағал қазиб олиш ҳоллари учраяпти.

Тош майдалаш ва саралаш корхоналарининг кўпчилигида оқова сувларни бирламчи тозалаш учун мўлжалланган тиндириб тозалаш (отстойник) ўралари, бетон ҳовузлар мавжуд эмас. Ишлаб чиқариш оқова сувлари тиндиргичдан тўғридан-тўғри очиқ сув ҳавзаларига ёки жой рельефига ташлаш ҳолатлари кузатилмоқда.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан республикамиздаги кўприклар ҳолати ўрганилганида, дарё ва сойларнинг ўзанларидан тош, қум ва шағалнинг назоратсиз ва ноқонуний равишда қазиб олиниши натижасида айрим кўприкларнинг оралиқ таянчлари критик қийматлардан ортиқча ювилиб кетганлиги аниқланган. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар берди. Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 декабрдаги 342-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 26-бандига кўра, дарёлардаги кўприклардан ўзан бўйлаб юқорига ва пастга қараб 2,5 километргача бўлган масофада қум ва тошлар қазиб олиш учун карьерлар барпо этиш тақиқланади, —дейилган.

Вилоятимизнинг Ғаллаорол тумани ҳудудидаги халқаро аҳамиятга эга Заргар, республика аҳамиятидаги Оқтом, Маданият маҳаллаларини боғловчи, Сангзор дарёси устидан ўтган 3 та кўприк жойлашган ўзанларда карьерлар фаолияти тугатилмаган. Яъни улар ноқонуний равишда ўз фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Бундан ташқари мазкур кўприкларни сақлашга масъул бўлган корхоналар томонидан уларни таъмирлаш, таянчларини ҳимоялаш бўйича лозим бўлган чора-тадбирлар амалга оширилмаган.

Сангзор дарёсида ўзан тўғрилаш ва қирғоқ бўйларини муҳофаза қилиш масаласи вилоят фавқулодда вазиятлар , экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, "Жиззахсувқурилишинвест" ДУК, вилоят "Давсувхўжаликназорат", Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекциялари, Туятортар-Қли ирригация тизими, вилоят автомобиль йўллари бошқармаси ва "Хавфсиз дарё" ДУК вилоят бўлими мутахассислари иштирокида ўрганилди. Унга кўра, Сангзор дарёсининг ўзанидан қум-шағал олиниши натижасида дарё ўзани 2-3 метрга тушган.Сангзор дарёсига параллел қурилган Сангзор бетон каналининг қияликлари ва габион сетка бетонлари осилиб қолиб, авария ҳолатига келиб қолган. Буюртмачи "Жиззахсувқурилишинвест" ДУК томонидан 2020 йил режаси бўйича Сангзор дарёсининг ўзани ва қирғоқларини ювиб кетмаслик мақсадида бажарилган миллиардлаб маблағлар кўкка совурилмоқда. Бугун Сангзор бетон канали ва унинг гидротехник иншоотларининг техник ҳолати ачинарлиҳолга келиб қолган. Шунингдек, Сангзор дарёсининг ёнидан ўтувчи М-39 Тошкент-Термиз автойўлининг 1012-1013 километрларига жиддий хавф солмоқда. Бундан ташқари "Ўзбекистон темир йўллари" акционерлик жамиятига қарашли Бухоро ҳудудий темир йўли узели Самарқанд темир йўл масофасининг Рзд-13 Ғаллаорол 3624 км. ПК 1-10 ҳимоя зонасига ҳам дарё ўзанидан қазиб олинаётган шағал туфайли ушбу ҳудуд чуқурлиги ва эни борган сари катталашиб бораётгани ташвишлантирмоқда.

Жарғоқ, Ўрта, Бойлар овули, Олмасувон, Сарой, Явош, Чувиллоқ қишлоқлари аҳолиси дарё ўзанининг анча пастлаб кетгани сабаб, ўз томорқаларига сув чиқара олишмаяпти.

Мутасадди ташкилотлар ушбу турдаги тадбиркорлик фаолиятини чеклаш, уни тўхтатиб қўйиш қурилиш ишларига салбий таъсир қилиши, бозорда шағалнинг кескин ошиб кетишига сабаб бўлишини таъкидламоқдалар. Аммо бу табиат олдидаги жиноятни оқлаш учун баҳона бўла олмайди.

Жўра КАРАЕВ,

вилоят "Давсувхўжаликназорат" инспектори.

Зоир ЭРГАШЕВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.