Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

24-11-2020, 15:59
Автор: User
Просмотров: 182
Комментариев: 0
Версия для печати

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаозиқ-овқат хавфсизлигинитаъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишибўлиб ўтганлигидан ҳар биримиз яхши хабардормиз.

Бозорларимиз тўкин-сочинлиги, дастурхонларимиз файзи, озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон ва етарлилиги — халқ розилигининг асосий омилларидан. Умуман айнипайтдаозиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдидаги энг долзарб вазифалардан биридир. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бугун озиқ-овқат маҳсулотлариниетиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартириш вақти келганлигинитаъкидлаяпти. Зеро, идеал ҳолатда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари барчани озиқ-овқат билантўлиқ таъминлаш ва одамлар учун рисоладагидек даромад манбаинияратиб беришга қодир. Боз устига бундай ҳолатда қишлоқ хўжалиги ривожланиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ижроси таъминланади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги барча давлатлар қатори Ўзбекистоннинг ҳам мустақиллиги, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш гарови ҳисобланади. Юртимизда бу муаммо ўз долзарблигини йўқотмаган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Зеро, айни пайтда озиқ-овқат маҳсулотларигабўлган талаб ошаяпти, аҳоли сони ўсиши асносида жон бошига истеъмол кўпаймоқда.

Бинобарин, сўнгги уч йилда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигимаҳсулотлари сифатини ва экспорт салоҳиятини оширишга бўлган ёндашув мутлақо ўзгарди, давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирилди. Бу масалани ижобий ҳал қилиш мақсадида мамлакатимизда сўнгги уч йилдаозиқ-овқат, чорвачилик, мева-сабзавотчиликва қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривож-лантириш учун 28 триллион сўм кредит маблағлари ажратилди. Биргина чорвачилик йўналишида 11 триллион сўмликлойиҳалар амалга оширилди. Бундан ташқари, коронавирус пандемиясининг нарх-навога таъсири инобатга олиниб, жорий йил апрель ойидан бошлаб асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти божхона тўловларидан озод қилинган. Бироқ тан олиб айтиш керакки, охирги вақтларда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотлари-нинг нархи ошгани кузатилмоқда. Дунё бозорида ўтган 9 ойда ўсимлик ёғи 15 фоизга, Ўзбекистонда эса 26 фоизга ошган. Шакар нархи 5 фоизга камайишига қарамасдан, мамлакатда 23 фоизга қимматлашган.

Видеоселектор йиғилишида ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. "Бугундан барча чораларни кўриб, амалдаги тизимни ўзгартирмасак, эртага қиш ва баҳор ойларида қийин бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириб, бозордаги нарх-навони арзон қилсак, одамларни, айниқса, кам таъминланганларни рози қила оламиз", деди давлатимиз раҳбари.

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг кейинги йил май ойигача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги таъкидланди. Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилди. Ҳудуд раҳбарлари тадбиркорларни жалб қилиб, етишмайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини жамғарма ҳисобидан бошқа жойдан олиб келиш ёки импорт қилишни йўлга қўяди. Бундай тадбиркорлар учун кредит фоизининг бир қисми Тадбиркорликниқўллаб-қувватлашжамғармасидан қоплаб берилади.

Импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини арзонлаштириш мақсадида йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлариўз ҳудудидаяратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича халққа ҳисобот бериши зарурлиги айтилди.

Буларнинг барчасихалқимизнинг фаровонлигини ўйлаб қилинаётган саъй-ҳаракатлардир. Чунки, БМТ маълумотларига қараганда, ҳозир жаҳон аҳолисининг 815 миллион нафари оч қолаётган бўлса, 2050 йилга бориб бу рақам 2 миллиард кишигаетиши мумкин. Беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлимнинг 45 фоизи айнан тўйиб овқат емасликданкелиб чиқмоқда.

Масаланинг яна бир томони қишлоқ хўжалиги дунёдаэнг катта иш берувчи тармоқлигидир. Дунё аҳолисининг 40 фоизи айнан аграр соҳада банд. Шундай экан, мазкур соҳага инвестициялар киритиш, янги технологияларни жорий этиш ва бошқашу каби вазифалар муҳим. Қолаверса, томорқалардан унумли фойдаланишга эътиборни оширишимиз керак.

Ўзбекистондақишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг етакчи тармоғи саналади. Унда иқтисодиётда банд бўлганларнинг 27 фоизи ишлайди. Ялпи ички маҳсулотда тармоқ улуши 32 фоизга тенг бўлса, соҳада фойдаланиладиган ер майдонлариреспублика ҳудудининг 45 фоизини эгаллайди.

Ҳозирги вақтда 180 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинаётгани диққатга сазовор, албатта. Яна бир эътиборли жиҳати шуки, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг кластер усули йўлга қўйилиб, кенг қулоч ёзаяпти. Улар билан қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг 62 фоизи пахта-тўқимачилик, 8 фоизи чорвачилик ва 7,5 фоизи мева-сабзавотчиликда қамраб олингани бунинг тасдиғидир.

Шулар қаторида соҳани янада ривожлантириш, фермерлар даромадини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан барқарор фойдаланилмаётган бир қатор имкониятлар мавжуд. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 январдаги "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва айнипайтда ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси шу нуқтаи назардан долзарбдир. Мутахассислар томонидан таъкидланаётган:

—қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан унумли, самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган қонунчиликни янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари улушининг юқори бўлишига эришиш;

—қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотларининг зарур ҳажмларда етиштирилиши йўлида сувдан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш каби таклифларниқўллаб-қувватлаймиз.

Яқинда БМТ томонидан соҳада яна бир ташаббусга қўл урилди. Яъни озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигига қарши курашиш бўйича глобал кампания эълон қилинди. Бу ҳам айнан озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилади. Ушбу тузилманинг Атроф-муҳит бўйича ташкилоти (ЮНЕП) маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйича 1,3 миллиард тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ташлаб юборилар экан.

Афсуски, бу борада бизда аҳвол мақтанарлик эмас. Тўй-томошалар, маъракаларни исрофгарчиликсиз ўтказиш борасида ҳали қилинадиган ишлар кўп. Умуман, депутатлар ва кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари ва бошқа масъул ташкилотларнинг ходимлари жойларда ўтказила-ётган учрашув ва тадбирларда бу масалаларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

Муродқосим ҚАЮМОВ,

Зарбдор тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг директори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.