Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БИНОДАГИ ХАВФЛИ ДАРЗ ВА МУТАСАДДИЛАРНИНГ БЎЙНИДАГИ ҚАРЗ

БИНОДАГИ ХАВФЛИ ДАРЗ ВА МУТАСАДДИЛАРНИНГ БЎЙНИДАГИ ҚАРЗ

22-10-2020, 10:18
Автор: User
Просмотров: 129
Комментариев: 0
Версия для печати

   Фориш туманида мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай кетаётганини билиш мақсадида 1-сон "Ғунча" мактабгача таълим ташкилотига бордик.

   Ушбу таълим ташкилоти биноси 1970 йилда 280 болага мўлжалланиб қурилган экан. 2018 йилда капитал таъмирдан чиққан."Лазиз" фирмаси томонидан ишлар 2016 йилда бошланиб, икки йил давомида узилишлар билан якунланган.

   — 2014 йилда ишга келганман, — дейди мудира Барно Қозоқова. —Ундан аввал 1985 йилда ҳам таъмирланган деб эшитганман. Муассасада айни пайтда гуруҳлар тўла шакллантирилмади. 72 нафар тарбияланувчи, 17 нафар тарбиячи мураббий бор.

   —Иситиш тизими ўтган йили янгиланди, шу боис ҳали яхши ҳолатда турибди, —дейди мудира. —Болалар енгил либосда ўтиришади.Боғчанинггаз тақсимлаш ускунаси алоҳида, иссиқликдан умуман қийналмаймиз.

   Муассасани айланиб кўрарканмиз, ногоҳ бинонинг ўртасидан кетган катта дарзга кўзимиз тушди. Мудира изоҳ бера бошлади.


   —2019 йил 21 декабрда қаттиқ шамол ва зилзила юз берди. Бино ўртасидан ёрилиб кетди. Дарҳол тегишли ташкилотларга, Давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекциясига хат юбордик. Улардан мутахассислар келиб, ёриқни ўлчаб маяк-белги ёпиштириб кетишди. Ёриқнинг кенгайишкенгаймаслигига қараб, ҳаракат қиламиз, дейишди. Белгида ўша пайтда ўзгариш бўлмагандан кейин шу бўйича қолди.

   Бинонинг орқа тарафига ўтиб, деворнинг нақ ярмисигача ёриқ ўтганининг гувоҳи бўлдик. Хавфли ҳолат, яна зилзила бўлса билмадик, қандай ҳолатга келади?! Камига белгида ҳам ўзгариш бўлганини, ёриқ кенгайиб маякни узиб кетганини кўрдик. Биз билан келган Фориш туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси Шахбоз Аббосов ҳам бу борада бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат бўлганини тасдиқлади.

   Муассасанинг ички тарафига кириб кўрдик. Нафақат тик ҳолатда, балки ён тарафлама, ҳатто пойдеворгача кўплаб ёриқлар тушганига гувоҳ бўлдик.

   —Бу ёриқ тушган жойда маъмурият хонаси ва тарбияланувчиларнинг мусиқа хоналари жойлашган, —деди мудира Барно Қозоқова. —Ички тарафини ҳашар йўли билан ўзимиз бироз таъмирладик.2018 йилда муассаса таъмирдан чиққач, яхши қабул қилиб олдим, бироқ орада узилиш бўлгани учун бироз бузилган жойлариям бўлди.

   Холисанилло айтганда, тегишли идоралар мутахассислари бу ҳолатга беэътибор бўлганликлари кўриниб турибди. Аслида ваҳима уйғотувчи бу ёриқни кўриб, ота-оналарнинг кўнглига ўулўула тушмайди деб ким айтади? Қайсидир кунда яна бирор кичик табиий офат юз бермаслигига ким кафолат беради? Олдинда совуқ, ёғин-сочинли, қор-қировли кунлар турибди. Бу нобоп деворлардан зах ўтмаслиги, деворлар тўкилиб тушмайди, деб ким айта олади? Ана шу вақтда кеч бўлмасмикин?

   Вилоят ва туман мактабгача таълим муассасалари бошқармаси, Давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекциясининг вилоят, туман бўлимлари ёриқ ортидан келадиган хавфга қарши дарҳол ҳаракат қилишлари лозим эмасми? Зеро тақдирларга на панжа ва на ёриқ ортидан қараб бўлмайди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.