Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БУНЁДКОРЛИКНИНГ ЧИРОЙИ ЎЗГАЧА

БУНЁДКОРЛИКНИНГ ЧИРОЙИ ЎЗГАЧА

19-10-2020, 16:40
Автор: User
Просмотров: 77
Комментариев: 0
Версия для печати

Халқимизда савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиш керак, деган ажойиб нақл бор. Бу бежизга айтилмаганлигини куни кеча шаҳримиз марказида фойдаланишга топширилган вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 29-сонли Мехрибонлик уйи мисолида кўришимиз мумкин.

Ушбу меҳрибонлик уйи дастлаб 1993 йилнинг 15 июнь куни Зарбдор тумани Янги Бўстон қўрғонидаги 14-сонли мактаб негизида ташкил этилган эди. 1994 йилнинг 31 октябрь куни вилоят халқ таълими бошқармасининг буйруғи билан Жиззах шаҳрига кўчирилди.

Орадан 26 йил ўтиб мазкур меҳрибонлик уйи 8,5 миллиард сўм миқдорида маҳаллий бюджет маблағлари асосида замонавий ҳолатга келтирилиб барча қулайликлари билан фойдаланишга топширилди.

65 нафар тарбияланувчиларни ўз бағрига олган ушбу муассасада 120 ўринлик замонавий ошхона, 100 ўринга мўлжалланган кутубхона, дарс қилиш учун барча шароитларга эга синфхоналар ҳамда спорт билан шуғилланишлари ва маданий ҳордиқ олиши учун маданият маскани фаолият олиб бораяпти.


Тантанали маросимда сўзга чиққан нотиқлар мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани, хусусан, ижтимоий муассасаларда тарбияланаётган болаларга етарли шарт-шароит яратиш йўлида салмоқли ишлар қилинаётганини таъкидладилар.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ва вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этди.

Шундан сўнг, меҳрибонлик уйи болажонлари томонидан саҳналаштирилган концерт дастури номойиш этилди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

Суратда: тадбирдан лавҳалар

Муаллиф олган суратлар

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.