Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҚИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТАДИ

ҚИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТАДИ

15-10-2020, 15:40
Автор: User
Просмотров: 56
Комментариев: 0
Версия для печати

   Форишда фермерлик қилиш осон эмас. Дашт шароитида тинимсиз табиат қийинчилиги билан курашиб, мўлжалдаги ҳосилниетиштириш учун икки ҳисса меҳнат қилишга тўғри келади. Бу ерда чорвачилик билан шуғулланиш ундан-да сермашаққат.

   Эгамқул Анжиров Фориш туманидаги “Анжир бобо авлоди” фермер хўжалигини узоқ йиллардан бери бошқариб келади. Ҳозирда, чўпонлик тоёғини фарзанди Шодиёр Анжировга топшириб, чорвачиликда тўплаган тажрибаларини ўргатиб келаяпти.

   Фермер хўжалигида 240 бош маҳаллий ва 250 бош қоракўл қўйлари парваришланмоқда. Мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш борасида яратиб берилаётган имкониятлардан фермер хўжалиги қай даражада фойдаланаяпти?

   - Тайёрланган қоракўл териларининг катта қисмини қўшни вилоятлик ишбилармонлар сотиб олиб, четга экспорт қилаяпти, - дейди Фориш тумани “Чорва насл” ҳудудий уюшмаси етакчи мутахассиси Ўктам Умрзоқов. – Уни ўзимизда қайта ишлаш имкони яратилса, маҳсулот сифати ва кўлами ортар эди.

   Маълумотларга кўра, дунё бозорида қоракўл терига талаб бироз пасайган. Боиси, ишлаб чиқарувчилар унинг ўрнини босувчи сунъий материал таклиф этаяпти. Бироқ табиий хомашёдан мўйнали буюмлар ишлаб чиқаришда давом этаётган хориж корхоналари ҳамон кўплаб топилади.

   Қоракўл терисининг вазни ёки бошқа шу каби миқдор кўрсаткичлари эмас, балки тури, ранги, гулларининг хили ва шакли, тола қопламининг тиғизлиги, ипаксимонлиги, ялтироқлиги маҳсулот сифатини баҳолашда асосий мезон саналади. Мутахассисларнинг фикрича, қоракўл териларига дастлабки ишловнинг сифатсиз берилиши улардан фойдаланиш самарадорлигини тушириб юборади, харид баҳоси арзонлашувига олиб келади. Аксинча, терига яхши ишлов бериш унинг қадрини оширади.

   Бугун соҳада юқори маҳсулдорликка эришиш кўп жиҳатдан чўпонларнинг саъй-ҳаракати, қаровига боғлиқ. Қўйларни яхши сақлаган ва зарур тартибда озиқлантирган, қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрган чўпоннинг иши бароридан келади.

   - Отаримизда 490 бош маҳаллий ва қоракўл қўйларнинг 100 бошини совлиқлар ташкил этади, - дейди тажрибали чўпон Эгамқул Анжиров. – Жорий йил бошида туғилган қўзиларнинг аксариятини ўстиришга қолдирдик. Қиш мавсуми учун 90 тонна беда, янтоқ, 5 тоннадан зиёд омихта ем жамғардик. Эндиги асосий вазифамиз қиш мавсумини беталоват ўтказиб, сифатли қўзилар олишдан иборат.

  Халқимизда шундай гап бор: тўёқ сони кўпайса, тўкинлик таъминланади, фаровонлик ошади. Бу айни ҳақиқат. Зеро, чорва бош сонининг ортиши гўшт-сут маҳсулотлари, енгил саноат учун қимматли хомашё саналган тери сероб бўлишига имкон беради.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

Суратда: (чапдан) “Анжир бобо авлоди” фермер хўжалиги раиси Шодиёр Анжиров ҳамда Фориш тумани “Чорва насл” ҳудудий уюшмаси етакчи мутахассиси Ўктам Умрзоқов қиш мавсумига жамғарилган ем-хашакнинг миқдори хусусида суҳбатлашмоқда.

Муаллиф олган сурат.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.