Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЭПКИНЛАРИДАН ЯШАРАЁТГАН - ДАШТОБОД

ЭПКИНЛАРИДАН ЯШАРАЁТГАН - ДАШТОБОД

16-09-2020, 09:56
Автор: User
Просмотров: 49
Комментариев: 0
Версия для печати

   1889-1899 йилларда Чор Россияси мустамлакачилари томонидан ҳудудни Ўрта Осиё билан боғлаб турувчи, аниқроғи, Туркистон ўлкасидан арзон хом ашёни ташиб кетиш назарда тутилган темир йўлнинг бир тармоғи ишга туширилди. Ҳозирги Даштобод шаҳри орқали ўтказилган бу темир йўлнинг бирбекати (станцияси) ўша даврда барпо этилди. 1907 йилда темир йўл станциясига рус сайёҳи ва географи Обручев шарафига унинг номи берилди. 1933-1937 йилларга келиб посёлкага айланган ҳудуд Зомин туманига қарашли "Қизил чорвадор" хўжалигининг маркази сифатида кенгайиб борди. 1955-1974 йилларда Мирзачўлда янги ерлар ўзлаштирилиши натижасида Обручев станцияси асосий моддий таъминот маркази базасига айланди. 1974 йилда Обручев посёлкаси туманга бўйсинувчи шаҳар сифатида Ульяново номи билан аталди. Мустақилликдан сўнг шаҳар Даштобод деб юритилиб келинмоқда.

Шаҳар Зомин туманининг шимолийшарқий қисмида жойлашган. Қадимий Буюк ипак йўли билан туташган шаҳар ҳудудидан катта ўзбек тракти ҳамда Ўзбекистон темир йўллари тармоғи ўтган.

Даштобод шаҳрида 17 миллатга мансуб 39000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг 55 фоизини 16 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Ҳудудда 50 га яқин корхона ва ташкилотлар, юздан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, 8 та маҳалла фуқаролар йиғини, 2 та бозор, 10 та мактаб, 6 та мактабгача таълим муассасаси, маданият, таълим, саноат, савдо ва сервис шохобчалари ишлаб турибди.

Даштобод кичик саноат зонасининг ташкил этилиши шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига янада туртки бўлди. Ўтган йили инвестиция лойиҳаси дастурига киритилган "DAL TEKNIK ZOMIN SEMENT AND LIME", "ANIMAL GREEN FOOD", "DON BARAKА INVEST", "Даштобод савдо" МЧЖлари фойдаланишга топширилган эди. Жорий йилда "Даштобод капитал транс", "ZOMIN MILK FOODE" МЧЖлари ҳамда "CHORRAXA BARAKA TAOMLARI" оилавий корхонаси фаолиятини бошлади.

"Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида инвестиция дастурига киритилган йирик "OQSAROY TEXTILE JIZZAKH" МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятини бошлаш арафасида турибди. Лойиҳа қиймати 196 миллиард сўмни ташкил этувчи корхона йилига 6000 тонна пахта толасидан 5000 тонна калава ип ва 15 фоиз ярим тайёр маҳсулотдан трикотаж мато ишлаб чиқариш қувватига эга. Пахтатўқимачилик мажмуаси тўлиқ кластер усулида фаолият юритади. Беш босқичли иш жараёнида пахта толага, толадан калава ипга, ипдан матога, мато эса бўялиб, тайёр маҳсулот юз фоиз Туркия, Хитой, Россия ва Европа давлатларига экспорт қилинади. Корхона фойдаланишга топширилгач, 500 нафар даштободлик ўғилқизнинг бандлиги таъминланади.

Шу ерда "OQSAROY TEXTILE JIZZAKH" МЧЖ қўшма корхонаси бош директори, "Дўстлик" ордени соҳиби Асқар Иноғомов билан суҳбатда бўлдик.

— Ўн беш йилдан бери пахтатўқимачилик соҳасида фаолият юритаман, —дейди корхона раҳбари. — Дунёнингенгил саноати ривожланган Германия, Япония, Хитой, Таиланд каби қатор давлатларида бўлиб, тажриба алмашдик. Юртимиздаги Янгийўл, Зарбдор, Қанликўл ва бошқа шаҳар ҳамда туманлардаги тўқимачилик комплексларининг бунёд этилишида қатнашдим. Даштободдаги тўқимачилик корхонаси мен учун тўққизинчи объектбўлади.

— Эртаиндин корхона фаолиятини бошлайди. Маҳаллий ёшлар, кадрлар масаласи бўйича танловингиз қандай?

— Тўқимачилик комплексимизга"RIETER", "USTER", "MAYER", "RIMTEX", "MURATEC", "SENGER", "TEMSAN" каби жаҳонга машҳур Швейцария, Германия, Туркия, Япония, Ҳиндистон давлатларидан келтирилгандастгоҳлар ўрнатилди. Объект қурилиши биланоқ, маҳаллий ёшлардан танлаб олинганйигитқизлар махсус курс бўйича ўқитилди. Қисқа фурсатда 120 нафар даштободлик ёшлар соҳа бўйича назарий ва амалий машғулотларниўташди. Мана уч ойдирки мен билан ёнмаён меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Камол Жабборов, бош механик Беҳзод Холбоев, мато тўқиш цехи бошлиғи Акмал Сарибоев, 25000 та урчуқни бир маромда ишлаши учун масъул механик Зафар Пирматовлар шу замин фарзандлари.

Бу ерда ишчиходимлар учун барча шароитлар яратилган. Замонавий ва шинам кийиниш хонаси, ошхона, ювиниш хоналари керакли жиҳозлар билан таъминланган. Иш уч сменада ташкил этилган бўлиб, ишчилар бепул овқатланишади, олисдан қатнаётганлар учун автобус ажратилган. Ўн гектар майдондан иборат корхона ҳудудида дам олиш хонаси, ётоқхона ҳам қуриш режалаштирилган. Мажмуанинг жанубий қисмида мевали боғ барпо этилади.

— Шундай замонавий заводфабрикада ишлаш орзуим эди, — дейди Бахт маҳалласида истиқомат қилувчи Жамила Ҳожиева. — Уч нафар фарзандим бор, оиламга, рўзғоримга нафим тегаётганидан хурсандман.

Жамила сингари Озода Абдураҳмонова, Фарангиз Давронова каби қизжувонлар ҳам ишли, ҳунарлибўлишганларидан мамнун. Энг асосийси, пахтатўқимачилик саноатида Асқар Иноғомов каби маҳаллий мутахассислар сафининг кенгайиб бораётгани хорижлик мутахассисларга бўлган талабга сира эҳтиёж қолдирмайди.

Тўқимачилик комплексининг шундоққина биқинида жамият ташаббуси билан 250 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси ҳам фойдаланишга топширилади. Корхона ишчихизматчилари эрталаб фарзандларини муассасага топшириб, ишдан қайтишдаболаларини боғчадан олиб кетишади.Бундан ортиқ қулайлик бўлмаса керак. Яна бир имконият — замонавий технологиялар асосида арзон ва сифатли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳам шу атрофда барпо этилади. Суткасига бир тонна ундан бўрсилдоқ нон тайёрлаш қувватига эга кичик корхонада20 нафар,мактабгача таълим муассасасида 50 нафар янги иш ўрни яратилади.

— Сўнгги икки йилда шаҳримиз қиёфаси, аҳоли турмуш тарзида ижобий ўзгаришлар юз берди, — дейди Даштобод шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Абдуғаффор Эрманов. — Навоий шоҳкўчасида 67 та икки қаватли, Ўзбекистон маҳалласининг вокзал қисмида 92 та бир қаватли намунавий типдаги уйлар барпо этилди. 1955 йилда қурилган эски, пастқам, нураб қолган бинолар ўрнида архитектура андозаларига мостурар жойлар бунёд этилиб, шаҳар кўркига кўрк бўлиб қўшилди.

Даштобод шаҳар маданият маркази биносининг қайта реконструкцияси учун 4,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. 400 ўринли маданият саройи барпо этилди. Болалар мусиқа ва санъат мактабида анъанавий хонандалик, тасвирий ва амалий санъат, доира тўгараклари ташкил этилган. Маданият маркази директори Сафар Исматуллаевнинг маълум қилишича, яқинда рубоб ва мақом ижрочилиги йўналишларида ҳам тўгарак фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг натижасида юз нафар ўқувчи машғулотларга қамраб олинади. Маданият маркази қошида "Жамалак" фольклорэтнографик ансамбли ташкил этилган. 20 нафар аъзони бирлаштирган жамоа мусиқий танловларда фаол иштирок этиб келаётир.

Бугун ободлик эпкинларидан оиласи, маҳалласи, Даштободдегангўшаси гуллабяшнаши учун янги ташаббуслару лойиҳалар билан чиқаётган фидойи кишиларга ишларида катта муваффақиятлар тилаймиз.

Зоир ЭРГАШЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.