Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » КЎҲНА ШАҲАР ЯНАДА КЎРКАМ БЎЛАДИ

КЎҲНА ШАҲАР ЯНАДА КЎРКАМ БЎЛАДИ

10-08-2020, 09:51
Автор: User
Просмотров: 164
Комментариев: 0
Версия для печати

   Истиқлол йилларида вилоятимиз шаҳар ва қишлоқлари таниб бўлмас даражада ўзгарди. Замон талаблари асосида бунёд этилганбилим даргоҳлари, тиббий, маданиймаиший, савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш иншоотлари шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди.

   Бунда шубҳасиз, ўзларининг касб байрамларини нишонлаётган воҳамиз бунёдкорларининг хизматлари катта.

   Истиқлолнингилк кунларидан бошлаб Миллий меъморчиликнинг сўнгги ютуқларини ўзида мужассамлаштирган бино ва иншоотлар қурилишига эътибор кучайтирилди. Бугун вилоятимизнинг қайси бир туманида бўлманг, замонавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган турар жой бинолари, хизмат кўрсатиш иншоотлари, кенг ва равон кўчаларэътиборингизни ўзига тортади.

   —Бугун вилоятимиз улкан қурилиш майдонига айланган, —дейди вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосариАкрам Раҳмонқулов. —Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги "Жиззах шаҳрининг 2030 йилгача бўлган давр учун бош режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори асосида олиб борилаётир. Мазкур қарорга кўра вилоятимиздаги 6 та шаҳар, 41 та шаҳарча ва 290 та аҳоли пунктлари ҳамда Жиззах шаҳрининг бош режаси ишлаб чиқилди. Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланганлойиҳа ҳужжатларига кўра амалга оширилмоқда.

   Дарҳақиқат, шу кунларда ЖиззахПахтакор йўлидан Учтепа томон юрсангиз, трассанинг ҳар икки томонидаги улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишларига кўзингиз тушади. Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласи ҳудудидаги 11,6 гектар ерда бунёд этилаётган етти қаватли турар жой ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган замонавий бинолар эътиборингизни тортади.

   —Энди шаҳримизда бунёд этилаётган бинолар кўкка қараб бўй чўзади, —дейди вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Эргаш Қўлдошев. —Бу йил илк бора шаҳар ҳудудида экспремент тариқасида барча қулайликларга эга бўлган 16 қаватли турар жой биноларини қуришга киришдик. Ҳукуматимиз томонидан белгиланган чоратадбирларга кўра эндиликда фақат ана шундай уйлар қурилиши мўлжалланаяпти. Айни дамда қурилаётган ҳар бири 80 хонадонга мўлжалланган осмонўпар уйлар замонавий меъморчиликнинг сўнгги ютуқлари асосида, яъни монолит услубида бунёд этилаётир.

   Бу уйлар Туркиянинг энг замонавий технологияси асосида қад ростлаётир. Энг муҳими,турар жой бинолари энергия тежамкор ашёлардан қурилаяпти. Бундай бинолар жаҳон андозаларига тўлатўкис жавоб беради.

   —Биз қураётган турар жой бинолари шаҳримиз кўркигакўрк қўшади, —дейди бош пудратчи "БобурТемур қурилиш материаллари" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Маҳмуд Турсунов. —Қурувчиларимиз зиммаларидаги вазифани сидқидилдан уддалашга бел боғлаганлар. Айни пайтдақурилиш-монтаж ишларини аниқ режадастур асосида олиб бораяпмиз.

   Вилоятимизда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш манзилли дастури ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда. Дастургаасосанбуйил Ғаллаорол туманидаги Лалмикор ва Пахтакор туманидаги Гулзор шаҳарчалари ва вилоятимиздаги 7 та маҳалланинг бош режаси лойиҳаларини тайёрлаш кўзда тутилган. Ҳозирда мутахассислар томонидан топосёмка, геология ва лойиҳалашишлари олиб борилаётир.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил2 февралдаги "20182022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чоратадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан ҳам бир мунча ишларамалга оширилди. Мазкур ҳужжатга кўра, Дўстлик шаҳри, Зарбдор, Ўсмат ва Боғдон шаҳарчаларининг бош режалари ишлаб чиқилиб,улар чинаккам шаҳар кўринишига келтирилди.

   Вилоят бўйича бу йил жами 464,9 млрд.сўмлик 93 та объект инвестиция дастурига киритилган. Объектларнинг 46 таси ёки 182,7 млрд. сўмлиги вилоят ҳокимлиги, 282,2 млрд. сўмлиги, яъни 47 таси вазирлик ва идоралар буюртмасига асосан амалга оширилиши белгиланган. Ҳозиргача пудратчилар томонидан 132,1 млрд. сўмлик қурилишмонтаж ишлари бажарилди. Ажратилган маблағнинг 124,2 млрд. сўми ўзлаштирилди.

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 апрелдаги 41сонли баённомасига асосанинқирозга қарши чоратадбирларга мувофиқ вилоятимизда қўшимча яна 38 та объект инвестиция дастуригакиритилди. Ҳозирги кунда жами объектларда иш қизғин бормоқда.

   —2020 йилги дастурга киритилган 249 та кўп квартирали арзон уйжойлар қурилиши ҳамжадаллик билан бораяпти, —дейдиЭргаш Қўлдошев. —Унинг 13 тасини "Қишлоқ қурилиш инвест" ИКбунёд этаётир. 10 та тўрт қаватли ҳар бири 24 хонадонли ва 3 та беш қаватли ҳар бири30 хонадонли уйжойлар қурилишини "Шаҳар қурилиш инвест" ИК олиб бормоқда.

   Президентимизнинг 2018 йилнинг 4 майидаги "Жиззах вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш чоратадбирлари тўғрисида"гиҚарори вилоятимизда ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган тизимли тадбирлар кўламини кенгайтириш имконини берди.

   "Зарафшон дарёси сувидан фойдаланиш ҳисобига Жиззах вилоятининг ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш" лойиҳаси воҳа аҳолисининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондиришнинг асосий омили бўлади. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида Бахмал, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл туманлари ҳамдаЖиззах шаҳрида яшовчи 861 мингга яқин аҳолининг ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланади.

   Соҳа ходимларининг эътироф этишларига қараганда, лойиҳа доирасидабир кеча кундузда 100 минг кубометрсув кўтариш қувватига эга бўлган насос станцияси, суткалик қувватишунча бўлган "Узунбулоқ" сув тозалашва "Жиззах" сув тақсимлаш иншоотлари, узунлиги 161 км. бўлган магистрал ичимлик сув қувури тармоғи қурилиши қизғин давом этмоқда

   Бир сўз билан айтадиган бўлсак, ўзларининг касб байрамларини юқори кўрсаткичлар билан қарши олаётган вилоятимиз қурувчилари бундан буён ҳам бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштираверадилар. 2021 йилга бориб нафақат Жиззах шаҳри, балки туман марказлари, шаҳарча ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгаради. Замонавий турар жой бинолари, маданиймаиший хизмат кўрсатиш иншоотлари, кенг ва равон кўчалар вилоятимиз кўркигакўрк қўшади.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.