Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ПАНДЕМИЯ: иқтисодиёт ва ҳаёт

ПАНДЕМИЯ: иқтисодиёт ва ҳаёт

16-06-2020, 10:04
Автор: User
Просмотров: 45
Комментариев: 0
Версия для печати

   Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва унинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фармон ва қарорларининг жойлардаги ижроси бўйича вилоят телерадиокомпаниясида брифинг ўтказилди. Унда Жиззах шаҳар ҳокими А.Шукуров, Бахмал тумани ҳокими Мусо Анарбоев ва Арнасой тумани ҳокими Жамолиддин Бердибоевларнинг маърузалари тингланди.

   Жиззах шаҳрида тадбиркорлик субъектлари бир маромда фаолият кўрсатиб боришлари учун уларга барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Тижорат банклари томонидан жами 19520 нафар жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган 314 миллиард 781 миллион сўм кредитларнинг муддати узайтирилган. Келгусида иқтисодий инқирознинг олдини олиш мақсадида қўшимча инфратузилма лойиҳалари ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш бўйича қўшимча захиралар белгилаб олинган. Жумладан, 2020 йил учун инвестиция дастурига мувофиқ, шаҳарда 17 та 132,2 миллиард сўмлик ижтимоий инфратузилма объектлари барпо этилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида Олмазор ва Улуғбек маҳаллаларида 12 та 504 хонадонли 7 қаватлик уй-жой қурилиши белгиланган. Хусусий сектор томонидан13 та 416 хонадонли уйлар қурилиши бошланган. Инқирознинг олдини олиш мақсадида шаҳарда 2020-2022 йилларга тасдиқланган Дастурга асосан жами 1 триллион 763 миллиард867 млн. сўмлик61 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, уларда 1535 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

   Брифингда "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 1468 нафар оилага моддий ёрдам кўрсатилгани таъкидланди. Ёрдам қиймати 1 миллиард 540 миллион 301 минг сўмни ташкил этди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалардан 892 нафар ишсиз фуқароларнинг 342 нафари доимий, 550 нафари вақтинча мавсумий ишга жойлаштирилган.

   Бахмал туманида 156 минг 600 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан 1693 та эҳтиёжманд хонадонлар рўйхатга олиниб, уларнинг аъзолари 8611 нафарни ташкил этади.Бугунги кунга қадар уларнинг 2 минг 97 нафари иш билан таъ-минланди. "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида 2020 йилнинг 1 июнига қадар 1 минг 442 нафар эҳтиёжманд фуқароларга 460 тонна ун, 10 тонна ўсимлик ёғи, 2 тонна гўшт ва 149 млн. сўмлик бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

   Туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 13,4 минг гектар очиқер майдонлари, 2,5 минг гектар боғ ва 490 гектар токзорлар, 5,0 минг гектар аҳоли томорқаларининг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш ва бир йилда икки марта ҳосил олиш кўзда тутилган. 4 та мева-сабзавотчилик кластерлари ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш чоралари кўрилмоқда.

   Брифингда "БМБ-Опера Зафферано" МЧЖни доривор ўсимликлар соҳаси бўйича кластер сифатида ташкил қилиш ва бу корхонага зафарон доривор ўсимлиги етиштириш учун 400 гектар ер ажратилгани айтилди. Жорий йилда туманда "Бахмал милк" фермер хўжалиги ва "Барака Жам экспорт" МЧЖтомонидан ҳар бири200 бошга ихтисослашган 2 та сутчилик ва "Ниҳол-555" МЧЖ томонидан 350 бошга, "Асл Бахмал истиқболи" МЧЖ томонидан 60 бошга ихтисослашган бўрдоқичилик комплекслари йил якунига қадар ишга туширилади.

   Арнасой туман раҳбари Ж.Бердибоев мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси ҳамда пандемия даврида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этишда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

   Жумладан, бугунга қадар туманда ҳужжатлари мавжуд бўлган 107 миллиард 300 миллион сўмлик кредитларнинг 15 миллиард 800 миллион сўми жорий йилнинг 1 октябрига қадар 6 ой муддатга узайтирилган. Шундан 152 та юридик корхонанинг 10 млрд. 200 млн. сўми, 2453 нафар жисмоний шахсларнинг 5 млрд. 600 млн. сўмлик кредит тўлов муддатлари узайтириб берилган. Шу боисдан туманда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларининг сони 3780 тани ташкил этиб, йил бошига нисбатан 105 фоиз ўсишга эришилган. Пандемия сабабли 239 та тадбиркорлик субъектларининг иши тўхтатилган бўлса, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда 210 та корхонага фаолиятини давом эттиришга рухсат берилган.

   Шунингдек, 114 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий томорқасига кўчат ва уруғлар экиш, суғориш воситаларини харид қилиши учун 254 млн. 83 минг сўм ажратилди. "Қўнғирот — 2020" ишлаб чиқариш кооперациясининг 70 нафар аъзоси учун 156 млн. 100 минг сўм миқдорда субсидия маблағлари берилди.

   Туманда аҳоли бандлиги ва даромадга эга бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бугунга қадар 2767 та иш ўринлари яратилди. Шундан 678 фуқаро доимий, 2089 нафари мавсумий ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари эҳтиёжманд оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини тумандаги тижорат банкларидан ажратилаётган кредитлар ҳисобига эчкичилик, паррандачилик, асаларичилик йўналишлари бўйича бандлигини таъминлаш белгилаб олинди.

   Брифинг якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

Гулчеҳра ХИДИРОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.