Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

САРДОБАГА ЁРДАМ

3-06-2020, 11:02
Автор: User
Просмотров: 55
Комментариев: 0
Версия для печати

   "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ ходимларининг меҳнати эътироф этилди.                                                                                                                  

   Сирдарё вилоятидаги "Сардоба" сув омборида юзага келган ҳолатюртдошларимизни янада жипслашишга, ўзаро меҳроқибат намуналарини кўрсатишга ундамоқда.

   "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти, Арнасой, Мирзачўл, Дўстлик, Ш.Рашидов ва Пахтакор ТЭТКларидан жами 24 нафар ходим жамият техник директори Комил Саидов бошчилигида Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида содир бўлган сув тошқинида шикастланган электр тармоқлари ҳамда ускуналарни қайта тиклаш,табиий офат оқибатларини бартараф этишда фаол қатнашмоқдалар.

   Улар Сардоба туманининг "Ҳақиқат" маҳалла фуқаролар йиғинида тиклаш ишларини амалга оширишаётир.

   Уларнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, "Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти жамоаси "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг республика бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев томонидан ташаккурнома билан тақдирландилар.

"Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.