Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » Республикада энг йирик

Республикада энг йирик

27-05-2020, 11:10
Автор: User
Просмотров: 194
Комментариев: 0
Версия для печати


   Вилоятимизда янгидан бунёд этилаётган биноларнинг аксарияти давлат-хусусий шерикчилик асосида инвесторлар томонидан қуриб берилмоқда. Шундай биноларнинг 5 таси ўтган йили фойдаланишга топширилди. Айни пайтда Жиззах шаҳрида республикада энг катта 2000 ммайдонга эга замонавий давлат хизматлари маркази фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Яна 7 та туманда марказ қурилиши давом этмоқда. Жорий йил якунига қадар барча шаҳар ва туманларда давлат хизматлари марказлари янги биноларда аҳолига хизмат кўрсата бошлайди.

— Бугунги пандемия шароитига қарамасдан барча марказларда қурилиш ва бунёдкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда, — дейди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Бобур Назаров. — Эътиборлиси, давлат-хусусий шерикчилик асосида мазкур бинолар инвесторлар томонидан бепул қуриб берилаяпти. Ўйлайманки,туман ва шаҳарлардаги замонавий бинолар халқимизга сифатли, шаффоф ва тезкор хизмат қилиниши учун имконият яратади.

Эслатиб ўтамиз, янги ДХМларида фуқароларга 130 дан ортиқ хизмат турлари таклиф этилади. Бинода электрон навбат, инфокиоск, кутиш ва тиббий хизмат кўрсатиш жойлари, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, шунингдек, электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмасига эга хизмат олувчилар (ўзига ўзи хизмат кўрсатиши) учун алоҳида майдонлар мавжуд.


ДХА вилоят бошқармаси Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.