Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама

ЮЗТА ИССИҚХОНА

27-05-2020, 10:33
Автор: User
Просмотров: 176
Комментариев: 0
Версия для печати

   

   Фориш туманида 2-сектор раҳбари ташаббуси билан Яссикечув маҳалласи ҳудудида 100 та иссиқхона қурилиши бошлаб юборилди. Бир сотиҳдан иборат мазкур иссиқхоналар туманнинг 100 нафар ишсиз ёшлари бандлигини таъминлаш мақсадида барпо этилаяпти. Енгил конструкцияли иссиқхоналарда лимон ва сабзавот экинлари экилади.

   Қизилқум маҳалласида истиқомат қилувчи ёш тадбиркор Зиёдулла Шавкаров хонадони атрофидаги қаровсиз, ташландиқ жойни текислаб, бинойидек иссиқхона қурди. Бу ишларда унга ўртоқлари, қўни-қўшнилар ёрдам беришди. Томчилаб суғориш усулидаги бу иссиқхона 2,5 сотихдан иборат. Жорий йилнинг февралида у иссиқхонага 800 туп помидор, 20 туп бодринг ва булғор қалампири экди.

   — Помидорларимиз пиша бошлади, — дейди ёш тадбиркор. Насиб этса дастлабки ҳосилдан 4 тонна маҳсулот олишни хомчўт қилаяпмиз.

Шунингдек, Шавкаровлар хонадонидаги 30 сотихли томорқасида эртаги экинларни парваришлаб, бозорга ҳам чиқаришди.

   — Ҳудудимизда бўш жойлар кўп, келажакда енгил конструкцияли иссиқхоналардан яна барпо этиб, қишлоқ ёшларини иш билан таъминламоқчимиз, — дейди ёш тадбиркорнинг отаси Абдулла Шавкаров.

   Бу йил Фориш туманида ихчам, камхарж ана шундай иссиқхоналардан 224 тасинингбунёд этилиши режалаштирилган.

З.КАЛОНОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.