Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БУҒДОЙ НОНИНГ БЎЛМАСА, БУҒДОЙ СЎЗИНГ БЎЛСИН!

БУҒДОЙ НОНИНГ БЎЛМАСА, БУҒДОЙ СЎЗИНГ БЎЛСИН!

14-05-2020, 13:37
Автор: User
Просмотров: 50
Комментариев: 0
Версия для печати

   Бу йил баҳор кутилмаган офатлари билан кўпчиликни шошириб қўйди. Аввал коронавирус пандемияси, кейин Бухородаги довулдан нафас ростлашга улгурмай Сардобадаги сув тошқини.Талафотлардан зарар кўрган аҳоли аввалига қаттиқ саросимага тушиб қолди. Аммо давлатимиз раҳбарининг шахсан ўзи воқеа жойига биринчилардан бўлиб етиб келиши ва кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида хавфнинг бартараф этилиши, бошпанасидан айрилган одамлар қалбида умид ва ишонч уйғотди.

   Муҳтарам Президентимизнинг жабр кўрган аҳоли билан учрашувда айтган гапларини видеолавҳалар-да кўриб, ҳар қандай одамнинг кўзлари ёшланади: "2-3 кундан бери шу ердаман. Бир нарсани билингларки, то ўзим сизларнинг хонадонларингни тиклаб, кўпларингни янги уйга кўчирмагунимизча тинчимайман.

  Оғир кунимизда ҳам, худо хоҳласа, тўйларимизда ҳам бирга бўламиз. Бир ёмонликнинг бир яхшилиги ҳам бор. Яхши томони — янги шаҳар, янги туман, янги кўча, янги маҳалла, Янги, обод қишлоқ қурамиз", — деди муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев.

   Дарҳақиқат, эртага барча қулайликларга эга замонавий турар-жойлар қурилиб, янги шаҳар ва обод қишлоқлар қад кўтаришига барчанинг ишончи комил. Буни Юртбошимиз ташаббуси билан "Обод қишлоқ" дастури асосида қисқа муддатларда қурилган шаҳар типидаги обод масканларда умргузаронлик қилаётган миннатдор халқимиз айтиб турибди.

   Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир. Дарҳақиқат, мамлакатимизда ўтаётган ҳар бир фурсат ана шундай эзгу мақсадларни амалга оширишга қаратилган.

   "Обод қишлоқ" дастури бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида бир китоб яратишиштиёқида мирзачўлликлар билан суҳбатлашганимда менга бир воқеани айтиб беришганди. Бир кун каналнинг бир чеккаси дарз кетиб, экинлар барқ уриб ётган далага сув тошади. Воқеа жойига тезлик билан етиб келган экскаватор ташлаган тупроқнинавбатдаги тупроқ қазиб келингунча сув ювиб кетаверади. Агар иккита экскаватор бўлганида пайдарпай тупроқ ташлаб турса, сув йўли тўсилган бўларди. Аммо биргина техника бунинг уддасидан чиқолмаётган эди. Экинзор хавф остида қолади. Шунда мирзачўллик деҳқонлар экскаватор ковуши навбатдаги тупроқни олиб келиб тўккунича бир иш қилишади. Улар ёнма-ён туриб олишиб сув йўлини тўсиб туришади ва тупроқнинг ювилиб кетишига йўл қўйишмайди. Шундай қилиб, каналнинг дарз кетган жойини беркитиб, экинзорни сақлаб қолишади.

   Улуғ маърифатпарвар Абдулҳамид Чўлпон айтганидек, "Халқ тўлқиндир, халқ денгиздир, халқ кучдир!" БунгаСардоба воқеасида яна бир бор амин бўлдик. Бутун халқимиз сув тошқинидан жабрланганларга ёрдамга ошиқди. Нима топса, уларга илиндилар, ҳатто имконидан ошириб бир майизни қирқ бўлакка бўлишдилар. Ҳаттоки ёш болакайлар ҳам бундан четда қолишмади. Ўзларининг севимли ўйинчоқларини сардобалик болаларга юборганликларини қандай изоҳлаш мумкин!..

   Бугун юртимизнинг турли бурчакларидан Сардобага оқиб келаётган хайрия ёрдамлари ҳамиша эзгу ишларга шай турадиган оқибатли халқимизнинг бирдамлиги тимсолидир. Фожеа оқибатларини бартараф этишда кўнгилли гуруҳлар тузилиши халқимиз фидойилигининг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Шоир халқи бундай вазиятларда қандай жим туролади. Менинг ҳам бахшилигим тутиб, тўрт мисра сўз айтгим келди.

   Эл бошига иш тушса, эранлар жим турмайди.

   Эл-юрт, деган мардларнинг куч қўшилар кучига.

   Белбоғ боғлаб белига, этик билан сув кечар.

   Кезикелса, сув тошса, симиради ичига.

   Буғдой нонинг бўлмаса, буғдой сўзинг бўлсин, дейди донишманд халқимиз.

Шу ўринда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг қутлуғ сатрлари ёдга тушади.

   Одами эрсанг, демагил одами

   Ониким йўқ, халқ ғамидин ғами.

   Давлатимиз раҳбари мудом халқ ғами билан югуриб юргани учун халқ ишончининг олий кўшкида ўтирибди. Тошқин туфайли бор будидан айрилган сардобаликлар Улуғ Сарбонни кўриб, севинганларидан қарсак чалиб юбордилар. Ушбу дамларда улар моддий йўқотишларини ҳам эсдан чиқардилар. Президент ўз халқининг оғаси, иниси бўлиб елка тутганларида таъсирланмай, бўладими!?.

Ҳар бир инсоннинг бахти иқболи — жамият рав-нақининг гарови, деб қаралаётган давлатимизда бир тану бир жон бўлиб, буюк мақсадлар сари интилиш, бир-биримизга елкадош бўлиб яшаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш — олий саодат эканлигини англабетган халқимизнинг бирдамлиги, меҳр-оқибати ҳеч қачон завол топмасин.

Меҳрибон АБДУРАҲМОНОВА,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Жиззах вилоят бўлимининг раҳбари
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.