Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » УЙИМНИНГ ТЎРИ, ҚАЛБИМНИНГ ҚЎРИ СИЗНИКИ

УЙИМНИНГ ТЎРИ, ҚАЛБИМНИНГ ҚЎРИ СИЗНИКИ

7-05-2020, 09:46
Автор: User
Просмотров: 42
Комментариев: 0
Версия для печати

   Сардоба сув омбори дамбасининг 6-пикет деворидан сув сизиб чиқиши натижасида туманнинг Қўрғонтепа, Дўстлик, Юртдош қишлоқлари аҳолиси яшаш жойларини сув босиб кетганлиги ва бошқа барча талафотлар ҳар бир ўзбекистонликни хавотирга солди.

   Тошқин юз берган биринчи куни эвакуация қилинган 38 минг нафардан зиёд аҳоли вилоятимизнинг Мирзачўл, Дўстлик, Пахтакор, Шароф Рашидов туманлари, шунингдек, Жиззах шаҳридаги ўқув муассасалари, корхоналар ётоқхоналари ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилиб, энг зарур нарсалар билан таъминланди.

   Давлат муассасаларига жойлаштирилган жабрланувчилар ҳам барча зарур буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиб, яшаш шароитлари яратилди. Уларга бириктирилган шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

   Бир вақтнинг ўзида каронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида тиббий ниқоб, антисептик восита, бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари тарқатилиб, жойларда дезинфекция ишлари амалга оширилаётир.

   Сардоба тошқинидан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун вилоятимизда ташкил этилган штабга ташкилот ва корхоналар, тадбиркорлар, саховатпеша фуқаролардан сардобаликларга аталган озиқ-овқат ва кийим-кечаклар келиб тушмоқда.

   Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи Абдурасул Тошмуродов оиласи сирдарёлик 9 оиланинг 24 нафарлик аъзосига хонадонидан жой ажратди.

   — Сабр-тоқатли, матонатли халқимиз бошидан оғир кунларни, улкан синовларни кўп бора ўтказган ва у синовларни мардонавор енгиб ўтган, — деди Сирдарё вилояти, Оқ олтин туманида яшовчи Қўчқор Носиров. — Ота-боболаримиз азалдан бундай оғир кунларда жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилган, курашган. Бугун ана шундай оғир аҳволда қолганларга жиззахликлар ҳамкўмакка отланганидан хурсандмиз. Ана шундай эзгу ишларда Абдурасул Тошмуродов оиласи аъзолари хонадонидан жой бериб, меҳр-мурувват кўрсатди. Ушбу оила аъзоларига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

   Куни кеча Жиззах шаҳридан озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур буюмлар юкланган автомашиналар карвони вилоят ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари кузатувида туманларга жойлаштирилган сирдарёликларга етказилди. Вақтинчалик яшаш жойларидаги аҳоли барча зарур маҳсулотлар билан таъминланди.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.