Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “САРДОБАЛИК ҚАДРДОНЛАРИМ-ҲЕЧ ҲАМ ТУШКУНЛИККА ТУШМАНГ, СИЗНИНГ ОРТИНГИЗДА ЎЗБЕКИСТОН ТУРИБДИ”.

“САРДОБАЛИК ҚАДРДОНЛАРИМ-ҲЕЧ ҲАМ ТУШКУНЛИККА ТУШМАНГ, СИЗНИНГ ОРТИНГИЗДА ЎЗБЕКИСТОН ТУРИБДИ”.

4-05-2020, 09:51
Автор: User
Просмотров: 1 418
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ҳурматли “Сардобалик” қадрдонларим, келинг сўзимни бошида Ўзбекистон шоири, ёзувчи Ўткир Хошимовнинг бир сўзларига эътиборларингизни қаратмоқчиман;

   Бошингда қуёш чарақлаб турганида изингдан қолмайдиган дўст – шунчаки дўст.

Бошингда қуёш чарақлаб турганида изингдан қолмайдиган, бошингга булут келганида ғойиб бўладиган дўст-дўст эмас.

Бошингда қуёш чарақлаб турганида изингдан қолмайдиган, бошингга булут келганида хиёнат қиладиган дўст – душман.

Бошингда қуёш чарақлаб турганида изингдан қувмайдиган, бошингга булут келганида изингдан қолмайдиган дўст – ҳақиқий дўст.

   Нима учун бу сўзларга фикримни қаратдим, Бухоро вилояти, Олот туманининг марказида вилоят ва туман фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувларда Муҳтарам Президентимиз айтдиларки, “Ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон”лар мен учун азиздир. “Биронта хонадон, биронта одамлар эътиборсиз қолмайди” деган сўзлари ҳолигача қулоғимда жаранглаб турибди. Мана ҳақиқий дўст.

   Ҳеч қайсимизнисаросимага тушмасликка, биргалашиб ҳаракат қилишимизга даъват этдилар.

   1-май куни эрталаб соат 05-55 да кучли ёмғир, кучли шамол бўлганлиги сабабли Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув ҳавзасининг бир қисми ўпирилиб, натижада бешафқат сув аҳоли яшайдиган худудларга кириб келди.

   Шу кунни ўзидаёқ эрталаб Муҳтарам Президентимиз дўст бўлиб, оталик бурчини бажаришга “Сардоба” сув омборида сув тошқин бўлган майдонга, қадрдонларимиз бўлган Сирдарёликларга кўмак бериш, муаммоларини тезлик билан бартараф этиш учун етиб келдилар.

   Сирдарёлик фаоллар билан бўлиб ўтган учрашувдаМуҳтарам Президентимиз шундай даъват қилдилар: “Бу воқеа ҳеч ким кутмаган синов бўлди. Биринчидан одамларимизни хавфсиз жойларга кўчиришимиз керак. Энг катта масала — ўлим бўлмаслиги. Бунинг учун ҳамма куч ва воситаларни сафарбар қиламиз. Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбарлар кетмайди. Сабрли бўлиб, барча оғирликни елкамизга олиб, чидашимиз керак” дедилар. Бу сўзлар барчамизга ғурур, куч, ғайрат, сабр-тақотни берди.

   Бу даъватни эшитиб Ўзбекистонда туғилганимга, жонажон ватанимни фуқароси бўлганимга, Ўзбекистонимда ҳар бир фуқаро давлат ва Президент ҳимоясида эканлигидан фахрланиб, ғурурланиб кетдим. Шу фазилатлар ҳақиқий-дўст, оталардек ғамхўрлик эмасми.

   Бежиздан ота-боболаримиз айтишмаганки, Устоз отангдек улуғ, деганлари бежиз эмас. Ота ҳаёт беради. Устоз эса яшашга ўргатади. Туғилишдан кўра яшаш қийинроқ эмасми.

Шоир, ёзувчи Ўткир Хошимовнинг яна бир сўзига эътиборларингизни қаратмоқчиман:

   “Ўзингизни асранг”, дейдилар...

   “Ўйламанг”, дейдилар...

   “Ҳаяжонланманг”, дейдилар...

   Ўйламаслик мумкинми? Ўйламаслик учун одам ақл ўрнига бир товоқ қатиқ кўтариб юриши керак-ку...

   Ҳаяжонланмасликнинг иложи борми? Ҳаяжонланмайдиган одам юрак ўрнига кўксига муштдек тош солиб юради-ку...

   ....Тафаккур деган нурли, ҳаяжон деган мунгли неъматни ато этгани учун Яратганга шукроналар бўлсин!

   Ҳақиқатдан ҳам Яратганга шукроналар келтирмасдан иложимиз йўқ. Чунки Бухоро вилоятида бўлган табиий офат кундизги кунда бўлганда нима бўлар эди...?, қолаверса, Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборидаги ўпирилиш тун яримида, ҳамма ширин уйқисида, кечаси бўлганда нима бўлар эди....?, деб ҳар биримиз бир бошимизни қотиришимиз керак эмасми. Албатта, Яратганга шукроналар келтиришимиз даркор. Яратганнинг суйгани, асрагани шу эмасми аслида. Яратган ҳам бугун Ўзбекистонда Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган одилона ислоҳатлари, эл-юрт фарзандларини эртанги куни, келажаги, қолаверса чет давлатлар, яъни қўшни давлатлар билан тинчлик учун келишувлар олиб борилаётганлигини, ўзини эмас, халқини ўйлаганлигини албатта инобатга олган. Шунинг учун шукрона ва яъна шукрона келтирмасимиздан иложимиз йўқ.

   Кириб келган 2020 йилимиз синовли, оғир йил бўлиб келди. Бугун республикамиздаги юртдошларимиз қолаверса Бухора ва Сирдарё вилоятларидаги яқинларимиз Рамазон кунларида ҳам кетма-кет табиий офатларни, синовларни бошидан ўтқазмоқдалар. Лекин ҳалқимиз, ота-боболаримиз бундан ҳам оғир кунларни бошларидан ўтқазишган халқдир.

   Бугун бир ёққадан бош чиқариб, етти ўлчаб бир кесиб, ҳамжиҳатлик билан, ҳар қандай бало-қазоларни ҳам, бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда бу синовларни енгиб чиқамиз.

   Президентимиз томонидан тезкорлик билан белгиланган чора-тадбирлар натижасида, зарар кўрган аҳолимизни алоҳида эътиборга олиниб, озиқ-овқат ва бошпана билан таъминланди.

   Бугун Сирдарёлик халқимиз учун нафақат давлат томонидан, балким, Республикамизнингбарча вилоятларидан ҳам ёрдам кўрсатилаётганлигидан беминнат хурсандмиз.

   Бу синовларни ҳам Сиз ва бизлар биргаликда албатта енгамиз.

Урол Ўразбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.