Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТЛАР—ХОРИЖГА

ЭКСПОРТБОП МАҲСУЛОТЛАР—ХОРИЖГА

28-04-2020, 13:10
Автор: User
Просмотров: 101
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жорий йилда Зомин туманидабешта йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. “Зоминфарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида лойиҳа қиймати 31 миллиард 248 миллион сўмлик бўлган бир марталик латекс қўлқоплар ишлаб чиқарувчи корхонанинг қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётир. Лойиҳа ташаббускори “HIGHLAND PHARM” масъулияти чекланган жамияти ҳисобланиб, корхона ишга тушгач 30 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланади.

   Даштобод шаҳрида параллел равишда ип-калава ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “OSTEX JIZZAKX” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона жорий йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Корхона суткасига толадан 14, йилига5500 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни пайтда Швейцария, Германия, Туркия, Ҳиндистон давлатларидан келтирилган замонавий дастгоҳлар ўрнатилмоқда. Корхона фойдаланишга топширилгач, 450 нафархотин-қизлар янги иш ўрни билан таъминланади. Тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар Европа ва Осиё мамлакатларига экспорт қилинади.

   “Аччи” сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудида 200 гектар майдондаинтенсив боғ ташкил этилаётир. Ер майдони атрофи замонавий тўсиқлар билан ўралди. 7 та сув қудуғи қазилмоқда. Боққа 70 минг туп Туркиядан олма, Италиядан нок ва шафтоли кўчатлари олиб келиниб, ўтқазилди. Туманнинг “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Юсуф-Диёр” фермер хўжалиги ташаббуси билан замонавий иссиқхона барпо этилаётир. Иссиқхонага дастлабки кўчатлар ўтқазилди. 90 нафар маҳалла ёшлари томорқа ишларига жалб қилинади. 10 га яқин турдаги маҳсулотлар нафақат ички бозорга, қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинади.

Зоир ЭРГАШЕВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.