Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БУ ОҒИР КУНЛАР ҲАМ ОРТДА ҚОЛАДИ...

БУ ОҒИР КУНЛАР ҲАМ ОРТДА ҚОЛАДИ...

16-04-2020, 14:15
Автор: User
Просмотров: 74
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жорий йилнинг 8 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши курашиш самарадорлиги таҳлил этилиб, озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш масалалари танқидий кўриб чиқилди. Барча соҳа вакилларига бугунги кунда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар топширилди.

   —Коронавирус пандемияси сабабли бутун дунё давлатлари, ҳаттоки иқтисодий жиҳатдан ривожланган йирик мамлакатларда ҳам бир қанча муаммолар, жумладан, озиқовқат танқислиги, нарх-навонинг ошиши кузатилмоқда, — дейди Шароф Рашидов туманидаги Тоқчилик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қурбонбой Худойбердиев. — Ҳукуматимиз шундай оғир даврда аҳолини озиқовқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасида тизимли чоратадбирларни амалга ошираётир. Кўрсатилаётган ғамхўрликларга жавобан маҳалламиз фуқаролари ҳам бу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш учун астойдил ҳаракат қилаяпти.

   Дарҳақиқат, 9 минг 448нафар аҳолиси бўлганмаҳалла фуқаролари ихтиёрида 72 гектар томорқа бўлиб, унинг ҳар қаричидан унумли фойдаланиш чоралари кўрилаётир. Аҳоли хонадонларида 30 та иссиқхона ташкил этилган. Умумий майдони бир гектардан ошадиган иссиқхоналарда помидор, бодринг ва турли резаворлар билан бирга лимон, мандарин, апельсин каби субтропик мевалар ўстирилаяпти. Маҳалла аҳли бир йилда3 мартагача ҳосил олаётган Маъмир Азимов, Собир Мелиев, Фурқат Бойматовлар билан ҳақли равишда фахрланадилар.

   Ўтган 2019 йилда48 нафар фуқаро "Ҳар бир оила — тадбиркор" дастури доирасида 630 миллион сўм кредит маблағи олишга эришдилар.

Собир Мелиев хонадони 2 сотих иссиқхонада лимонзор ташкил қилганига 3 йилдан ошди.

   —Ўтган йили бир тонна лимон сотишга эришдик, — дейди у. — Ундан 8 миллион сўм даромад олдик. Лимонлар оралиғига бир туп апельсин, бир туп мандарин ўтқазгандим.Ҳар туп дарахт 150 килограмдан ошириб ҳосил берди. Шунинг ўзидан 5 миллион даромад кўрдим. Ана шунинг ҳисобига ҳовлимдан алоҳида бир сотихли иссиқхона қуриб, унга Қувадан мандарин ва апельсин кўчатлари келтириб ўтқаздим.

   Зокир Маҳмудов хонадонидамиз. Ҳовлигакиришингиз билан жаннат боғига қадам ташлагандек бўласиз. Бир қарич ҳам бўш ер йўқ.Томорқанинг асосий қисмини иссиқхона эгаллаган бўлсада, унинг ён-атрофидан мевали дарахтлар ва токлар ўрин олган. Уларнинг оралиғига эса плёнка остига помидор кўчатлари экилган.

   —"Модира" навли помидор уруғини Тошкентдан келтирдим, — дейди Зокир Маҳмудов. —Мутахассисларнинг тавсияси билан экканман. Эртапишар, серҳосил, энг муҳими, касалликка чидамли. Ҳозиргача10 минг туп ана шундай кўчат сотдик. Қолгани ҳам 56 минг чиқиб қолади.

   4 сотихли иссиқхонага экилган помидор кўчатлари бир текисгуллаб, ҳосилга кирмоқда.

   —Бу помидорнинг "Эгема610" нави, — дейди Зокир кўчатлардан кўзини узолмай. Бу йил томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатдик. Бу мушкулимизни осон қилиш баробарида минерал озуқа ва оби-ҳаётдан тежамкорлик билан фойдаланиш имкониятини яратди.

   Видеоселектор йиғилишида Президентимиз томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгалари расман огоҳлантирилиши, ундан кейин ҳам экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилишини маълум қилди. Мутасаддиларга хонадонлар билан бирмабир ишлаб, томорқа майдонларига бозорбоп экинлар экиши учун шароит яратиш ва уни назорат қилиб бориш бўйича топшириқлар берди.

   Синовли даврда барчамиз бирлашиб, Президентимиз томонидан белгилаб берилаётган вазифаларни мутасаддилар ва шифокорларимизнинг тавсияларига қатъий амал қилган ҳолда аҳиллик билан бажарсак, кўзлаган мақсадимизга албатта, етамиз.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.

("Жиззах ҳақиқати")

Суратда: Зокир Маҳмудовтурмуш ўртоғи Насиба билан иссиқхонада.

Муаллиф олган сурат.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.