Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » “ГУЛЛАРИМ — БОЛАЛАРИМ, УЛАР ДЕБ МЕҲНАТ ҚИЛЯПМАН”

“ГУЛЛАРИМ — БОЛАЛАРИМ, УЛАР ДЕБ МЕҲНАТ ҚИЛЯПМАН”

3-12-2018, 17:14
Автор: User
Просмотров: 25
Комментариев: 0
Версия для печати

Шароф Рашидов тумани, Навоий сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги Тошкентлик маҳалласида истиқомат қилувчи Фотима Шодиевани кўпчилик “ Гулчи опа” сифатида яхши билишади. Икки қиз, бир ўғилни уйли-жойли қилиб, 12 нафар набиралар қуршовида Носир бобо билан умргузаронлик қилаётган Фотима ая етмиш ёшда ҳам меҳнат қилиб чарчамайди.

Турмуш ўртоғи Носир ака билан Ҳиндистон, Германия, Эрон, Чехия, Польша, Арабистон каби ўнга яқин давлатларда саёҳатда бўлган опа у ердаги анвойи, турфа гулларни кўрдию, гулга ва гулчилик билан жиддий шуғулланишни кўнглига тугиб қўйди. Мана 20 йилдирки Фотима Шодиева гул етиштириш ва кўпайтиришда анча тажриба орттирди. Бугун опа қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, маҳалладошларга гулчиликнинг сир- синоатларини эринмасдан ўргатиб келаётир. Дастлаб 2006 йилда ишни голланд навли гул қаламчаларидан хонаки гулларни кўпайтиришни бошлади. Тошкент, Фарғона водийси, Самарқанд шаҳрига бориб, гулчилар билан тажриба алмашди. Айниқса, андижонлик Абдукарим Абдураҳимовдан кўп нарсаларни ўрганди. Устози “Гулларнинг бари жаннатдан тарқалган. Уларга меҳр берсанг, меҳр оласан”, деганлари доимо қулоғим остида эшитилади, деб эслайди қаҳрамонимиз.

2009 йилда Ўзбекистон флористлар уюшмасига аъзо бўлган опа соҳага тааллуқли кўплаб билим ва кўникмаларга эга бўлди. Бирин-кетин гулчилик бўйича орттирган малакалари, илмий тажрибалари сабаб, туман, вилоят, республика миқёсидаги кўплаб танлов ва тадбирларда фаол иштирок этди.

Гулчилик — нозик, машаққатли касб. У инсондан ирода, қунт ва сабрни талаб этади. Иссиқ- совуқдан асраш, ўсимликни маҳаллий иқлимга мослаштириш учун кўп вақт ва меҳнат сарфланади. Фотима ая баъзан табиат инжиқликлари билан курашишига мажбур бўлди. Қалин қор ёққан, табиий газнинг меёъридан паст бўлган йиллари 30 миллион сўмлик гулларини совуқ уриб кетди. Тадбиркор иродасини букмади, омон қолган гуллари учун курашди.

Шодиевлар хонадонига ташриф буюрган киши дарвозадан кириши билан икки тарафда териб қўйилган тувакдаги улкан хонаки гулларни кўриб, “гулми ё дарахтми?”деб савол бериши тайин. Ҳа, шундай. Опа бугун хонадонида 40 турдаги ноёб хонаки ва манзарали гулларни етиштириб келаётир. Гулчиликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларинива фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш Жамоат фонди томонидан “Умумтаълим жараёнида экологик курсни Жиззах вилояти таълим муассасаларида жорий этиш”, “Ёш экологик лабораторияси”номли лойиҳалари учун икки бор грант соҳибаси бўлди. Вилоятимиз таълим муссасаларида опа Жиззах давлат педагогика институтинингтабиатшунослик ва география факультетларининг профессор ўқитувчилари Умарқул Раҳмонқулов, Олим Авалбоевлар билан ҳаммуаллифликда ўқув қўлланмаси яратди. Хонаки гуллар етиштириш бўйича оилавий касаначиликни ривожлантиришдаги хизматлари учун республика флористлар, тадбиркорлар уюшмалари, хотин-қизлар қўмиталарининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, “Ташаббус”, “Йилнинг энг яхши аёли” каби танловларда ғолиб деб топилди.

Тадбиркор аёлга турмуш ўртоғи Носир бобо, қизи Нигора, набиралари ҳар ишда камарбаста. Тумандаги Ҳамроқул Носиров номли сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидан 63 гектар лалми ерда фермерлик ҳаракатини олиб бораётган оила бу йил пиёз, помидор, булғор қалампиридан мўл ҳосил олишди.

Хонадонда100 бошУкраина зотли товуқлар парвариш қилинаяпти. Касалликка чидамли, вазнияхши тош босадиган, тухуми ҳам йирик ушбу товуқ зотини тадбиркор кўпайтириш ниятида. Томорқадаги учта катта-кичик иссиқхоналарда лимон, апельсин, мандариннинг юқори навли, экспортбоп ва бозорбоп турлари етиштирилаяпти. Опа тропик мева-кивини маҳаллий иқлимга мослаштириш, ундан ҳосил олиш устида иш олиб бормоқда. Томорқада машҳур “Резамат ота” узум нави, шунингдек ҳиёбон ва парклар учун манзарали дарахт кўчатлари ҳам парвариш қилинаяпти.

Хонадонда етиштирилаётган ва кўпайтирилаётган ҳиндистон атиргули ва настарини, нулина (Перу), юка (Жанубий Америка), Пахира (Япония), агава (Мексика, Куба), Вашингтон пальмаси, дроп, мушк-Анбар (Арабистон), бигунвелия, шифлера, Малайзия настаринига ҳаридорлар кўп. Тадбиркор мактаб, коллеж, корхона-ташкилотларга буюртма асосида гул ва кўчатлар етказиб бермоқда. Изланувчан аёл вилоятимизда серсоя, серҳосил, сермағиз япон ёнғоғини кўпайтириш борасида ҳам иш олиб бораяпти.

—Гулларим- болаларим, улар деб яшайман, —дейди Фотима Шодиева. — Гулни яхши кўрган одамнинг қалбида ёмонлик бўлмайди. Гуллардан куч- қувват оламан. Теварак-атрофдан, турфа гўзалликдан яшараман. Кимдир уй-жойи, мол-мулки, бойлиги билан кибрланиши, мақтаниши, кўз-кўз қилиши мумкин. Мен эса гулларим билан завқланаман, мақтанаман, бирга нафас оламан.

Зоир ЭРГАШЕВ.

Ботир Қудратов олган сурат.


скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.