Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ТЕРИМ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

ТЕРИМ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

29-10-2018, 15:25
Автор: User
Просмотров: 39
Комментариев: 0
Версия для печати
Қишлоқ хўжалигида ҳар бир иш ўз вақтида бажарилиши лозим, аксинчаагротехник тадбирлар талаб даражасида амалга оширилмаса ёки кечикадиган бўлса, ҳосил камайиши, сифат пасайиши муқаррар. Шу маънода, уста деҳқонлар ер тайёрлашдан тортиб ҳосилни йиғиштириб олишгача бўлган барча жараёнларни ўз вақтида маромига етказишга интиладилар. Маълумки, пахта энг кўп меҳнат ва харажат талаб этадиган техник экинлар сирасига киради. Шу маънода, мазкур экинни етиштириш ўзига хос тажриба ва ёндашувни талаб этади.
Айтиш мумкинки, жорий йилда мазкур жиҳатлар вилоятимиз фермерларига ҳар қачонгидан кўпроқ зарур бўлди. Чунки баҳор серёғин, ёз ҳаддан зиёд иссиқ келди, кузда эса ҳаво ҳарорати кескин ўзгарди. Шу боис айни кунларда деҳқонларнинг бутун диққат-эътибори ҳар бир фурсатдан унумли фойдаланиб, “оқ олтин”ни йиғиштириб олишга қаратилган. Мазкур мақсадда пахта учун юқори ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, ҳашарчиларга зарурий шароитларни яратиш, маданий тадбирлар уюштириш чоралари кўрилаётир.
Бу саъй-ҳаракатлар терим суръатига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Арнасой туманининг “Олтин водий”фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси деҳқонларига аҳоли томонидан катта кўмак кўрсатилаётир. Яъни, “Олтин водий” қишлоқ фуқаролар йиғинидан 95 нафар ҳашарчилар пахта йиғим-теримида фаол қатнашиб, туман хирмонининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшаяптилар. Уларнинг аксарияти 100 килограммдан ошириб пахта теришмоқда. Оилавий теримчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Қувонарлиси, бир қатор корхона ва ташкилотлар жамоалари дам олиш кунлари ҳашарчиларга камарбаста бўлишаяпти. Хусусан, шанба ва якшанба кунлари Ғаллаорол туманидаги “Алишер” ва “Наргизатекс” масъулияти чекланган жамиятининг 60 нафар ходимлари Дўстлик ва Арнасой туманларида пахта теришмоқда. “Наргизатекс” корхонаси ҳашарчиларининг 30 нафари “Олтин водий” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳли билан биргаликда ҳудуддаги “Азамат пахтакорлари” фермер хўжалиги деҳқонларига кўмакдош бўлдилар. Ушбу фермер хўжалигида вилоят ички ишлар бошқармаси ва “Наргизатекс” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида илғор теримчиларни рағбатланириш ва ҳашачиларга тушлик ташкил этишчоралари кўрилди. Табиийки, бундай тадбирлар терим суръатини оширишга хизмат қилади.
Бугун Дўстлик ва Арнасой туманларида 50 килограммдан ош дамлаб, ҳашарчиларни меҳмон қилдик. Қолаверса, илғор теримчиларга корхонамиз маҳсулотларидан иборат совғалар топшираяпмиз. Эртага ҳам ош дамланади, яна совғалар тарқатамиз. Мақсадимиз рағбат орқали терим суръатини оширишдир, — дейди Наргизатекс” МЧЖ таъсисчиси Икром Шомирзаев.
Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси ва “Наргизатекс” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида Дўстлик туманидаги “Олтин водий” қишлоқ фуқаролар йиғинида теримчилар учун концерт уюштирилди. Тадбир давомида ҳашарчилар юзидан қувонч ифодаларини сезиш қийин бўлмади.
—Бугун республикамизнинг барча санъаткорлари ҳашарчиларга кўмакдош бўлиш мақсадида далага отланишган. Биз ҳам икки кун давомида Жиззах вилоятининг чўл туманларида теримчиларга концертлар бераяпмиз. Шу йўл билан юртимиз хирмонини юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Умид қиламизки, бу йил мамлакатимизнинг барча вилоятларида пахта режаси ортиғи билан бажарилади, —дейдиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова.
Арнасой тумани ҳокимлигида ҳам таниқли хонанда Дилфуза Раҳимова иштирокида ҳашарчиларга концерт дастури намойиш этилди. Қисқаси, мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга пахта ҳосилининг бир мисқолини ҳам қолдирмасдан йиғиштириб олишнинг барча чоралари кўрилмоқда.
                                                                                                                                      Алижон АБДУСАТТОРОВ.скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.