Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ЭНДИ СОЛИҚНИ УЙДА ТЎЛАЙСИЗ

ЭНДИ СОЛИҚНИ УЙДА ТЎЛАЙСИЗ

4-03-2020, 09:47
Автор: User
Просмотров: 66
Комментариев: 0
Версия для печати

   Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб амалга киритилганСолиқ кодексида жисмоний шахслардан ундириладиган солиқларнинг икки муддатда — 15 апрель ва 15 октябрда тўланиши белгиланган. Биринчи муддатда белгиланган йиллик солиқнинг 50 фоизини тўлашига рухсат берилган.Бунга қадар ер ва мулк солиўини тўлаш муддати 15 октябрь бўлиб, айни шу куни солиқ идораларида фуқароларнинг узун навбати ҳосил бўлар, қўшимча равишда банк кассирлари хизматидан фойдаланиш йўлга қўйиларди.

   Албатта, солиқ тўловинисўнгги муддатгача тақаб олиб бориш виждонли солиқ тўловчига хос эмас. Аммо тизимга рақамли технологияларни жалб этиш орқали ҳам солиқ маданиятини шакллантиришга ёрдамлашиш, энг муҳими фуқароларнинг ортиқча зўриқишсиз солиқ мажбуриятларини бажаришига эришиш мумкин. Рақамли иқтисодиёт занжирида Давлат солиқ хизматининг улуши қандай? деган саволга "САЙТ" — "Солиқларни ақлли йиўиш тизими" жуда мақбул жавоб бўла олади.

   Жорий йилнинг март ойиданбошлаб Жиззах вилоят давлат солиқ хизмати тизимида "САЙТ" дастурланган терминал қурилмасидан фойдаланишга ўтилади. Бунинг учун 80 нафар солиқ инспектори "САЙТ" дастурланган терминал қурилмаси билан таъминланади. Хўш, мазкур қурилманингимконият ва афзалликлари нимада?:

 тўловларни қабул қилишнинг жараёни тезлашади яъни нақд ва пластик кўринишдаги тури мавжудлиги;ҳудудга бириктирилган ходимнинг назорати, яъни навигация тизими орқали қарздор солиқ тўловчининг аниқ манзилига йўналтириш дастурининг мавжудлиги;

  диспетчер дастурий тизимининг ишлаши жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ходимининг кунлик амалга оширган операциялари назорати мавжудлиги;

  200 га яқин солиқ тўловчи тўўрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши ижобий жиҳатлардан бири ҳисобланади.

  Ҳужжатсиз фаолият юритаётганлараниқланганданбошлаб охиригачаназоратмеханизми шаклланади. Бу ва бошқа омиллар барчаси бюджетга қўшимча маблаўтушишига олиб келади.

   Маълумки, амалда ҳар бир солиқ инспектори терминал билан таъминланган бўлиб, тўловларни нақд пулда қабул қилишга рухсат йўқ эди. Нақд пулдаги тўловлар фақат банк орқали қабул қилиниб, бу ҳам фуқаронинг алоҳида вақт ажратиб, маълум масофадаги банкка боришига тўўри келар эди. "САЙТ" қурилмаси бўлганида тўловларни нақд пулда ҳам қабул қилишга имкон туўилади. Ҳозирги кунда аҳолидан ҳисобланган молмулк ва ер солиқларини ўз вақтида ундириб олиш ва маҳаллий бюджетга ўтказиш борасида,замонавий ахборот технологияси ютуқларини амалиётга жорий этган ҳолда Наманган вилоятида "САЙТ" яъни, "Солиқларни ақлли йиўиш тизими" дастури синов тариқасида ишлатиб кўрилди ва ўз ижобий натижасини берди. Синов натижасида бу тизим ўзининг бир қанча афзалликларини кўрсатди.

   Демак, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа орқали солиқ тушумларини таъминлашда инспектор фаолиятини автоматлаштириш, солиқ тушумлари бўйича нақд пул маблаўларининг банкка ўз вақтида тушишини таъминлаш, реал вақт режимида ихтиёрий дислокацияда қарздор мижозларни аниқлаш имкони етарлича таъминланади. Шу билан бирга инспектор ишининг унумдорлигини ошириш, солиқ тўловчиларнинг оворагарчилигини камайтириш, солиқ тушумини қабул қилишда соатлик назоратни йўлга қўйиш орқалиноқонуний хаттиҳаракатларнинг олдини олишга эришилади.     "САЙТ" тизими дастури вилоятимизда амалиётга жорий этилса, солиқларни йиўишда инсон омили камайтирилиб, маҳаллий бюджетга яна қўшимча маблаўлар тушиши таъминланади.

Муҳаммад ТУРСУНМУРАТОВ,

вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиўининг биринчи ўринбосари.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.