Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » САҲРО КЕМАСИ 100 километрни сувсиз, озуқасиз босиб ўтади

САҲРО КЕМАСИ 100 километрни сувсиз, озуқасиз босиб ўтади

24-02-2020, 15:14
Автор: User
Просмотров: 60
Комментариев: 0
Версия для печати

   Ёзма манбаларда қайд этилишича, ота-боболаримиз милоддан 2000 йил илгари туячилик билан шуғуллана бошлаган. Шундан бери сувсизликка чидамли, беминнат юк ташувчи, гўшти ва сути, жуни билан қадрланадиган туялар инсоннинг энг яқин ҳамроҳига айланди.

   Қадимда чўлу биёбонда савдогарларнинг карвонини беталафот қум бўронлари ва қишнинг изғирини, ёзнинг жазирамасидан беписанд манзилга етказгани учун ҳам туяни одамлар "саҳро кемаси" деб атаган. Сувсизликка чидамли жониворлар саҳрода асосан янтоқ билан озиқланади. Янтоқ эса туялар учун ҳам озуқа ҳам чанқовбости ўсимлик саналади.

   Бу чўл ўсимлиги шифобахш хусусиятга эга. Унинг таркибида жуда кўп миқдорда минерал ва биологик фаол моддалар мавжуд. Янтоқдан тайёрланган қайнатма микробларга қарши курашувчи антибактериал хусусиятга эгалиги кўпчиликка маълум. Шу сабабли ҳам янтоқ билан озиқланган туя сутининг шифобахшлиги янада ортади. Чўл ва ярим чўл ҳудудларида туя ягона сут берувчи жонивор ҳисобланади.

   Халқ орасида "саҳро кемаси" деб номланувчи бу уй ҳайвонлари ХХ асрнинг 20 йилларигача кўплаб давлатларда асосий транспорт воситаси вазифасини бажарган. Улар чўлу даштларда оғирлиги 400 килограммгача бўлган юкларни минглаб километрлик манзилларга етказиб берган.

Айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида туячиликни жадал ривожлантираётган хўжаликлар бор.Жиззах воҳасида ҳам кейинги йилларда саноат асосидаги туячиликни ривожлантириш чоралари кўрилаяпти.

   Арнасой, Фориш, Мирзачўл, Зафаробод ва Зарбдор туманларида фаолият кўрсатаётган бир неча фермер хўжаликлари ихтиёрида ҳозирда 278 бош туялар парваришланаётир. 2019 йилдауларнинг сони 80 бошга кўпайди. Мирзачўл туманидаги кўп тармоқли "Camels Cattle" фермер хўжалиги туячиликни жадал ривожлантираётир.


ЖИЗЗАХДА ТУЯЧИЛИК КОМПЛЕКСИ

   "Шуҳрат" медали соҳиби Абдураҳмон Омоновни бугун нафақат Мирзачўл туманида, балки Жиззах вилоятида, қолаверса, республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам яхши билишади. Бутун умр деҳқончилик билан машғул бўлган отахон фарзандларига бош бўлиб туя боқаётганини эшитганларнинг айримлари оқсоқолга бошқа юмуш йўқмикан, дея таажжубланишди.

   — Табобат илмининг султони Абу Али ибн Синонинг"Тиб қонунлари"китобида туя сутининг шифобахшҳусусиятлари алоҳида қайд этилган, — дейди Абдураҳмон ота Омонов. — Кўпгина хасталикларга даво эканлигини билиб олгач, бу жониворни кўпайтириш ишқига тушиб қолдим. Ўғлим Отабекни ёнимга чақириб, мақсадимни айтгандим, аввалига у бироз иккиланди. Фермер хўжалигимизда етарли имконият, туя боқиш учун янтоқ, қамиш ва бошқа озуқа мўллигини тушунтирганимдан кейингина Отабек мақсадимни англади.


   Айни пайтдакўп тармоқли "Camels Cattle" фермер хўжалигида пахта, ғалла, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш билан биргаликда туячиликни ривожлантириш устида изчил ишлар олиб борилаётир.Фермер хўжалиги жамоаси Абдураҳмон ота ташаббуси билан ўтган йили замонавий туячилик комплексини барпо этишгакиришди.

   — Умумий қиймати 1,5 миллиард сўм бўлган "Туячилик комплекси" барпо этиш лойиҳаси"Халқ банки"нинг Мирзачўл туман филиали томонидан қўллаб-қувватланиб, йиллик 6 фоизли кредит ажратилди, — дейди фермер Отабек Омонов. — Кредитнинг асосий қисми наслдор туялартуёғини кўпайтиришга йўналтирилди. Лойиҳа режасига кўра туя сути билан даволашга ихтисослашган 50 ўринли клиника қуриб, битказилди. Эндиликда шифохонани ишга тушириш учун зарурий ҳужжатлар тайёрланаяпти. Ўтган йили эришган натижалари-миздан яна бири 30 бош наслдор туялар сотиб олиб, жониворлар сонини 85 бошга етказдик. Туя сути ишлаб чиқаришга киришдик.

   Амалга оширилаётган лойиҳага асосан эрта-индин Қозоғистон Республикасидан 80 бош наслдор туялар келиши кутилаяпти. Фермернинг нияти 2020 йилнинг сўнггига қадар комплексда парваришланаётган жониворлар сонини 200 бошга етказиш. Ана шунда ишлаб чиқарилаётган туя сути билан нафақат фермер хўжалиги қошидаги клиникада даволанаётган беморларни, балки,қадоқланган сутни ички ва ташқи бозорга етказиб бериш йўлга қўйилади.

   Ҳозир тадбиркор Отабек Омонов қозоғистонлик тадбиркорлар билан маҳсулдор туялар туёғини янада кўпайтириш устида музокаралар олиб бораяпти.Белоруссия ва Хитой давлатларига сафар қилиш ниятида. Мақсад замонавий технологиялар асосида сутни қадоқлаш корхонаси учун ускуналар келтириш.


Беозор жонивор

   Ҳар сафар Мирзачўл тумани томон йўл олар эканман автомобиль ва темир йўл оралиғидаги яйдоқ жойда ўтлаб юрган туялар галасига кўзим тушади. Анчайин катта бу ҳайвонларни яқиндан кўриш, туябоқар билан танишиш истагида машинани йўл четига тўхтатдим.

    Баландлиги 2,5-3 метрдан ошадиган, янтоққа чўзилганда янада узунлашиб кетадиган бу жониворнинг суратини кўп бора кўрганман.Қирқдан ошиқ жониворлар орасидаги йирик туя беихтиёр эътиборимни тортди. У томонга яқинлаша бошлаган эдим, атрофда озуқалар кўп бўлишига қарамасдан туя катта-катта қадам ташлаганча узоқлаша бошлади. Қиш шамолидан юзлари қизариб кетган туячи уларни қайтариб, сўнгра ёнимга келди.

    — Туялар икки хил бўлади, — дейди туябоқар Жасур Холбоев. — Бир ўркачли туя 500 килограмм юкни исталган масофага бемалол етказа олади. Икки ўркачлиси одам ташишга қулай. Туялар тез чопади.Янтоқ туянинг севимли емиши.Бўталоқни 6 ойлик бўлгандан бошлаб, минишга ўргатиш лозим. Бир ёшгача уни ўз ҳолига ташлаб қўйсангиз, кейин қўлга ўрганиши қийин бўлади.

    Дастлаб 5 бошдан иборат бўлган Жасурнинг туялари ҳозир 30 дан ошибди. У боқиб юрган туяларнинг ярми қўшнисига тегишли. Йил давомида сут соғиб, сотади. Бир бош туя кунига 3,5 литргача сут беради. Сутнинг шифобахшлиги туфайли харидор билан боғлиқ муаммолар йўқ.

   Туянинг қалин ва узун жунлари жазирамада қуёш тиғидан, қаҳратонда эса совуқдан асрайди. 75 фоизини тивит ташкил қиладиган туя жуни баҳорда қирқилади. Жунидан тўқилган гиламларнинг бозори доим чаққон бўлган. Ҳозирда ноёб хом ашёдан тўқимачиликда ҳам кенг қўлланилаяпти.Танани совуқдан асраш ва даволаш хусусияти туфайли бу жун қадрланади. Сутидан олинадиган қимрондан ўпка сили ва ошқозон-ичак касалликларини даволашда фойдаланилади.

   — Товонини қоплаб олган қалин тери туянинг оёқларини қайноқ қумдан ҳимоялайди, — дейди ветеринар Раҳмат Акабоев. — Туя жуфт туёқлилар орасида энг йириги бўлиб, оғирлиги 800 килограммга етади. Бир ўркачли туялар йилига 2000 литр, икки ўркачлилари эса 750 литргача сут беради.Ўркачида тўпланган ёғ ва сув озуқа захираси ўрнини босади. Шу боис бир неча кун даво-мида озуқа ва сувсиз100 километргача йўл босиб ўта олади.


Минг дардга даво бЄладиган сут

   Туя сути жуда мазали ва тўйимлимаҳсулотдир. Бу сут Шарқ мамлакатларида азалдан севиб истеъмол қилинади.

   Бирлашган Араб Амирликлари ва Ўрта Осиёда туя сути шифобахш хусусияти билан қадимдан машҳур. Араблар туя сутини ҳар куни истеъмол қилишади.

   — Марказий Осиё халқлари бия сутидан қимиз, туя сутидан эса қимрон ичимлигини тайёрлашади, — дейди Жиззах шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиниканинг врач-терапевти Раҳматилла Содиқов. — Бия ва туя сутида бошқа сутларга нисбатан лактоза кўп бўлгани боис тезда ачиб, таркибида нордон моддаларни ҳосил қилади. Шу тариқа шифобахш ичимлик ҳосил бўлади.

   Азалдан одамлар қимиз ва қимронни камқувватлик, камқонлик, сил, нафас ва ошқозон-ичак йўллари, жигар, буйрак, юрак, асаб касалликларини даволаш учун истеъмол қилишган. Қимиз ва қимрон фақатгина беморлар учун эмас, балки соғлом одамлар учун ҳам фойдали. Қимиз ва қимрон чанқоқни босади, организмни тетиклаштириб, салқинлик беради ва очликдан сақлайди.


   — Қадим замонлардан кўчманчи қозоқ чорвадорлари туя сутидан қимиз тайёрлашган, — дейди вилоят "Чорванасл" маркази директори Азизқул Ҳазратқулов. — Бунинг учун улар теридан тайёрланган мешга озгина қатиққа ўхшаш ачитқи солишади. Сўнгра янги соғиб олинган туя сутини меш ичидаги ачитқига аралаштиришади. Бир кеча-кундуздан кейин мешни яхшилаб чайқатишади. Қарабсизки, от сутидан тайёрланган қимизга нисбатан 8 фоиз ёғлироқ, сал шўр таъмли, қуюқ ичимлик тайёр бўлади.

   Манбаларда қайд этилишича, Швейцарияда туя сутидан тансиқ, шўр таъмли шоколад тайёрланар экан.Арабистонда ундан какао, Ҳиндистонда эса музқаймоқ тайёрлашда фойдаланилади.

   — Туя сути таркибида В1, В2 витаминлари, темир, фосфор, олтингугурт, кальций моддалари мўл, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Исломқул Субҳонқулов. — Айниқса, С ва Д витаминлари туя сутида сигир сутига нисбатан уч баробар кўп. Сут шакари — казеин ва лактоза моддалари эса аксинча туя сутида кам миқдорда бўлади. Агар беморнинг иммунитети (организмнинг касалликларга қарши чидамлилиги) паст бўлса ҳар куни 0,5 литрдан янги соғилган туя сутини оч қоринга ичиб, 4 соат ўтгач овқатланса, бир ойўтгач ўзида ижобий ўзгаришларни ҳис этиши аниқланган.

   Шифокорларнинг таъкидлашларича, туя сутини истеъмол қилган даврда бемор аччиқ, шўр, дудланган ва турли консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек, спиртли ичимликларни ичиши, сигарет чекишдан тийилиши керак. Чунки, парҳез тутиш туя сутининг шифобахшлик таъсирини оширади.

   — Бу сут илк бор истеъмол қилган айрим беморларнинг ичини суриши мумкин, —дейди Раҳматилла Содиқов. — Айримларда қусиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу ҳолатда ҳам бемор сут ичишни тўхтатмаслиги керак. Организм бу вақтда танадаги ортиқча хилт (шлак)лар, токсин (заҳар)лардан тозаланаётган бўлади. Шунда ҳам ич кетиши тўхтамаса туя сутидан тайёрланганшубат яъни қатиқ ичиши лозим.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.