Энди мулк дахлсиздир![]() Мамлакатимизда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудудларни комплекс ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилиши доирасида фуқаролар ва тадбиркорларга тегишли бўлган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларини олиб қўйилиши ва уларга компенсация пулларини берилмаслиги каби қонунбузилишларга йўл қўйилган ҳолатлар учрамоқда. Бундай камчиликларга вилоятимиз ҳудудида ҳам йўл қўйилган. Адлия органларига 8 нафар фуқаро уй-жойлари ва ўзларига тегишли бино-иншоотлари бузилиб, компенсация ололма-ётгани тўғрисида мурожаат қилишган. Уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, тегишли фуқаролик судларига даъво аризалари киритилди ва фуқа-роларга 902 миллион сўмдан зиёд компенсация пуллари ундириб берилди. Жумладан, фуқаро С.Шойқуловнинг Жиззах шаҳар ҳокимлигига нисбатан 175.640.000 сўм етказилган моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси 2019 йил 24 декабрдатўлиқ қаноатлантирилган. Яна бир фуқаро Х.Хамидовнинг Жиззах шаҳар ҳокимлигига нисбатан 114.733.000 сўм етказилган моддий зарарни ундириш ҳақи-даги даъво аризаси 2019 йил 25 декабрда фуқаро фойдасига ҳал этилган. Эндиликда Ҳукумат қарори билан бундай қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилди. Ўз-бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги "Жисмоний ва юри-дик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳам-да ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори биланЕр участ-калари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенса-ция бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу низомга кўра ер участкасини олиб қўйишга зарурат туғилганда биринчи навбатда ҳокимлик ёки инвестор ва мулк-дорлар ўртасида ОАВ иштиро-кида очиқ муҳокама ўтказилади. Ҳокимлик ёки инвестор томо-нидан дастлабки ҳисобкитоблар амалга оширилади, шунингдек, компенсация бериш учун етарли ресурслар мавжудлиги ўрганилади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ер участкаси олиб қўйилишидаги фойда ва харажатлар ўрганиб чиқилади, ресурслар етарли бўлганида ҳамда фойда ва харажатлардан устун келган тақдирда ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади. Ҳокимликлар ер участкаси олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга ва-колатли эмас. Қарорга мувофиқ олиб қўйи-лиши режалаштирилаётган ер участкасидаги кўчмас мулклар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади, ҳокимлик ёки инвестор ва мулкдорлар ўртасида компенсация тури, миқдори ва бериш муддати келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади. Шундан сўнг ҳокимлик ёки инвестор томонидан мулкдорларга компенсация бериш ишлари амалга оширилади. Келишилган компенсация берилмагунча кўчмас мулклар бузиб ташланишига йўл қўйилмайди. Мулкдорларга келишилган компенсация берилганидан сўнг улар томонидан кўчмас мулк бўшатиб берилади. Ҳокимликлар томонидан кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси адлия органларига хулоса олиш учун юборилади. Ўз навбатида адлия органлари компенсация берилганлиги, уй-жойлар амалда тўлиқ бўшатилганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганади ва ўз хулосасини ҳокимликларга тақдим этади. Адлия органларининг хулосаси ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қили-нади. Олиб қўйиладиган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бошқа шахсга ўтказишга Келишув имзоланганидан сўнг ташаббускорнинг ёзма розилик хати мавжуд бўлган тақдирда ёки Келишув (Келишувда назарда тутилган тартибда, тарафларнинг розилиги билан ёки суд тартибида) бекор қилинган ҳолларда йўл қўйи-лади. Бузиб ташланадиган кўчмас мулк объектини сотиб олган мулкдор мазкур Низомга мувофиқ тузилган Келишувдан келиб чиқувчи аввалги мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади. Ер участкалари олиб қўйилиши, кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш, фуқароларни кўчириш, шунингдек, компенса-циялар беришда қонун талаблари ижросини назорат қилиш прокуратура органлари томонидан амалга оширилади. Мазкур тартиб 2019 йил16 ноябрдан кучга кирган. Ер участкасини олиб қўйиш тартибини бузганлик учун, шунинг-дек, ушбу тартибни бузиш нати-жасида кўчмас мулкка зарар етказганлик учун маъмурий жа-вобгарликни кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ўлмас АБДИЕВ, вилоят адлия бошкармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимининг
Рейтинг статьи:
|
Бизнинг
танлов
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
|
ЯНГИЛИКЛАР
СЎНГГИ
ТОП
ИЗОҲЛАНГАН
17:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 010:03
ЮЗ ҲУНАР ОРТИДАН ҚУВАЁТГАН ҚИЗ 011:03
Ер ости йўли барпо этилади 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 015:01
ОҚ ЙЎЛ, ЁШ МУТАХАССИСЛАР! 011:02
“So‘g‘diyona”ning ilk g‘alabasi 012:02
БАЗАЛЬТДАН АРЗОН МАҲСУЛОТ 011:03
Янги лойиҳа импортни камайтиради 012:11
ЯНГИОБОДЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 012:11
ИСМАТ АКАНИНГ ИССИҚХОНАСИ 012:11
МУСТАҲКАМ ОИЛА –ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ 009:01
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ 017:03
Шартнома қачон бекор қилинади? 015:03
ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ 011:03
КОРЕЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЖИЗЗАХДА 010:03
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ—ОЛИЙ ҚАДРИЯТ 0ОПРОС
Cайт ҳақида фикрингиз
|