Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ҲУНАРНИНГ МИНГ ЖОЗИБАСИ

ҲУНАРНИНГ МИНГ ЖОЗИБАСИ

21-02-2020, 14:13
Автор: User
Просмотров: 73
Комментариев: 0
Версия для печати

  Воҳамизда азал-азалдан миллий ҳунармандчилик ривож топиб келган. Манбаларда Жиззахда кулолчилик ва ганч-корликнинг ривожлангани келтирилган. Қолаверса, ушбу йўналишни ривожлантириш, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш — бугун-нинг муҳим вазифаларидан бири. Бу борада юз бераётган янгиликлар, қилинаётган ишлар тўғрисида вилоят "Ҳунар-манд" уюшмаси Жиззах вилоят бошқармасининг хотин-қизлар бўйича мутахассиси Марғуба НУРМАНОВА билан суҳбатлашдик.

  — Банд бўлмаган аҳолини, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка жалб этиш бўйича вилоятда қандай ишлар амалга оширилаяпти?

  — Вилоятимиз қадимдан ҳунарманд тадбиркорлар юрти бўлган. Жиззахимизда асл ҳунармандлар бор. Соҳанинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган йўналишлари, каштачилик, ги-ламдўзлик каби намуналари мавжуд, уларни сақлаб қолиш, ривожлантириш жуда долзарб. Чекка қишлоқларга бориб бўлса-да, бундай касб соҳибларини излаб топаяпмиз. Уюшмааъзо-лари ҳам тобора ортиб бораяп-ти. Ҳозирда вилоятимизда ҳунар-мандлар сони 1115 нафарга етка-зилган. Шундан хотин-қизлар 418, 30 ёшгача бўлган ёшлар 275 нафарни ташкил этади. 2019 йилда 508 нафар ҳунар эгалари аъзоликка жалб этилиб, 1513 нафар шогирд тайёрланган. Бугунги кунда қўлида ҳунари бор, аммо имкониятлари чекланганлар учун бир йиллик бадал то-ки улар ишини ривожлантириб олгунча уюшма томонидан тўланади. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 ноябрда "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тад-бирлар тўғрисида"ги Қарори эълон қилиниб, қатор имкониятлар яратилди. Биринчи марта ҳунармандлар уюшмасига аъзо бўлганлар 2 йилгача бадалнинг ярмисини тўлайди. 2020 йилда вилоятда 29 миллиард пул маблағи ҳунармандлар учун ажра-тилди.

 — Устоз-шогирд анъанасини давом эттириш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида гапириб берсангиз.

 —"Агробанк", "Микрокредитбанк", "Халқ банки" вилоят бў-лимлари билан шартнома қилганмиз. Аъзоларимизга кредит олишга, ишлаб чиқараётган маҳсулотларини чет элга экспорт қи-лишларига ёрдам бераяпмиз. Уста ҳунармандларга ўз ишларини энди бошлаганларни бириктириб, 2 ойлик ўқув курслари ташкил этилади. 10 нафардан уйда ишсиз ўтирган аёлларни устага бириктириб, назорат қилиб турамиз. Улар курсларни битиргач, қўлларига сертификат берилади. Бу йил ушбу йўналишда 50 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади. Асосий маҳсулотларимиз бозорларга олиб чиқилади. Бу йил Ўрда боғида ҳунармандлар маркази қурилади. Иншоот икки қаватли бўлиб, биринчи қаватида сандиқчи, темирчи, ганчкорлар жойлашса, иккинчи қаватида гиламдўз, тикувчи, миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ҳунармандлар жойлашади. Туман ва шаҳарда, бозорлар атрофида, ўзимизнинг Кўкбозор, Марказий савдо бозорида ҳам расталар қурилади. Бу ердан кам таъминланган усталарга туман ҳокимлари кўмагида жой олиб берилиши кўзда тутилган.

  — Халқаро кўргазмаларда вилоятимиздан ҳунармандлар иштирок этишаяптими?

 — Вилоятимиз гиламдўзлари-нинг маҳсулоти пишиқ, сифатли эканига Туркия, Германия, Малайзиядан келган гиламдўзлар ҳам тан беришди. Ганчкор, ўймакор, Бунёд Зоиржонов халқаро танловда энг ёш, ганч ўймакор номинациясида ғолиб бўлиб, 2 минг АҚШ долларини қўлга киритди. 2019 йилнинг март ойида миллий бош кийимлар тикадиган Гавҳар Останақулова Москва шаҳрида ўз кўргазмасини ташкил қилди. Ўзбек миллий маҳсулотларини намойиш этди, яхшигина даромадга ҳам эга бўлди.

   Шунингдек, сайтимиз орқали, маҳсулотларни жойлаштириш, жўнатиш ишлари, инвестиция киритиш ҳал этилмоқда. Яқинда ҳунармандларимиздан бирининг маҳсулотлари Шанхайга сотилди. Қирғизистон, Қозоғис-тон, Тожикистонга онлайн савдода реклама қилиниб, сотилади. 2018-2019 йилларда вилоятда 80 минг АҚШ доллари миқдорида ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

— Хом ашё масаласида ҳунармандларга қандай ёрдам кўрсатилади?

— Уюшма томонидан улар билан алоҳида суҳбатлашиб, муаммолари тингланаяпти. Хом ашё кам таъминланганларга ариза орқали маълум бир миқдорда уюшма жамғармасидан ажратилади. Масалан, Қўқонда бўлиб ўтган фестивалга борган ҳунар-мандларга ҳам шу тарзда тўлаб берилди. Зоминда бир кулол қизимиз бор, унга зарурий хом ашёларини, гиламдўзларга эса ипларини келтириб беришди.


Холниса РАҲМОНҚУЛОВА.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.