Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » ХОМ АШЁ ҲАМ, ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ҲАМ

ХОМ АШЁ ҲАМ, ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ҲАМ

5-02-2020, 10:05
Автор: User
Просмотров: 147
Комментариев: 0
Версия для печати

   Президентимиз ташаббуси билан республикамизда кластер тизими жорий этилди. Бу муҳим тармоқ қишлоқ хўжалигини ривожлантириш баробарида уни саноатлаштириш имкониятини яратди. Эндиликда мамлакатимизда пахта экишдан тортиб, то ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ягона технологик тизимга бирлаштирган янги мажмуа вужудга келди. Бу тизим илмфан ютуқларини, янги инновацион технологияларни амалиётга жадал жорий этишга кенг йўл очаётир.

   Ғаллаоролдаги "Сангзор текстиль" масъулияти чекланган жамияти кластер тизимига қизиқиш билдириб, унга биринчилар қаторида қўшилган корхоналардан бири. Шунинг учун корхона қошида пахтачилик кластери ташкил этилди. Корхона Дўстлик тумани фермерлари билан шартнома асосида пахта етиштиришга киришди. Дастлабки натижа ёмон бўлмади. 12 минг гектар майдондан мўл ҳосил олинди.

   Корхона ғўза парвариши даврида фермерларни агротехник тадбирларни амалга ошириши учун зарур маблағ, ёқилғи вамойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаган бўлса, йиғимтерим мавсумида далада меҳнат қилаётганлар учун барча шароитларни яратиб берди. Амалга оширилган тадбирларкорхонани йил давомида етарли хом ашё билан таъминлаш имконини берди.

   Катта ишга қўл урган корхона жамоаси Ғаллаорол туманида йигирма йилдан бери эгасиз, қаровсиз ётган собиқ савдо базасининг омборхона ва маъмурий биноларини сотиб олиш ташаббуси билан чиқди. Ҳукуматимизнинг хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларига мувофиқ, бундай биноларни тадбиркорларга имтиёзли шартларда бериш тартиби жорий этилганлиги айни муддао бўлди.

   Давлат тасарруфидаги бўш ётган иншоот "Сангзор текстиль" масъулияти чекланган жамиятига "ноль" қийматда 12 миллиард 500 миллион сўм инвестиция киритиш, пахтани қайта ишлаб тайёр маҳсулот чиқариш лойиҳасини амалга ошириш шарти билан берилди. Қисқа фурсатда биноларнинг бир қисми реконструкция қилинди. Айримлари пойдеворигача бузилиб, ўрнига янги бинолар қурилди. Лойиҳада пахта толасини қайта ишлашдан тайёр кийимкечаклар ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ тизим қамраб олинган.

   Бинони реконструкция қилиш, қуриш ишларини жамият ўз маблағи ҳисобига амалга оширди. Корхонани жиҳозлашга АТИБ "Ипотекабанк"нинг 22 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити йўналтирилди. Кредит ҳисобидан Швейцария, Япония, Туркиядан жиҳоз ва ускуналар олиб келиб ўрнатди.

   —Бугунгача инвестиция лойиҳасининг биринчи босқичи тўлиқ амалга оширилди, — деди жамоа раҳбари Дониёр Авазов. — Корхонанинг ипкалава ишлаб чиқаришқуввати 7 минг 500 тоннага етказилди. Ҳозиргача Туркия, Хитой, Россия ва Покистон давлатлари билан тузилган шартномаларга асосан 3 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 2020 йил охиригача 20 миллион долларлик маҳсулотни хорижга сотишни режалаштирганмиз.

   Лойиҳанинг биринчи навбати амалга оширилиши натижасида 450 та янги иш ўрни яратилди. Иш ўринларининг асосий қисми ҳудуддаги хотинқизлар ҳисобига тўлдирилди. Ишчиларнинг унумли меҳнат қилишлариучун барча шароит яратилган. Дам олиш, ювиниш хоналари, ошхона улар ихтиёрида. Қўшни маҳаллалар, туманнинг узоқ ҳудудларидан қатнайдиганлар учун автобус ажратилган.

   —Ушбу корхонанинг очилиши кўплаб хотинқизларнинг оилаларига даромад, барака олиб кирди, — дейди ишчи Дилрабо Умматова. — Ишсизлигим сабабли кўп йиллардан буён уйда ўтирган эдим. Замонавий технология билан жиҳозланган тоза, ёруғ ишхонада ишлаганга нима етсин. Ҳадемай болаларимиз учун боғча ҳам ишга туширилар экан. Бу биз оналарни хотиржам меҳнат қилишга ундайди.


   Ҳа, оналарнинг болаларидан кўнгли тўқ бўлса, иши унумли бўлади. Эски маъмурий бинода реконструкция ишлари олиб борилаётир. Бу ерда корхона ишчихизматчиларининг болалари учун мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади.

   Булар ҳозирча лойиҳадаги ишларнинг бажарилган қисми. Лойиҳадаги тайёр маҳсулот чиқариш тизимини охирига етказиш учун қурилиш давом этаётир. Мато тўқиб, тайёр кийим ишлаб чиқариш цехларини қуриш авжида. Корхона томониданшартномада белгиланганидан 148 миллион сўм кўп инвестиция киритилди.

Бекпўлат ТОҒАЕВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.