Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » БИР ҚИШЛОҚ МУАММОЛАРИ

БИР ҚИШЛОҚ МУАММОЛАРИ

5-02-2020, 09:56
Автор: User
Просмотров: 223
Комментариев: 0
Версия для печати

   Зарбдор вилоятимизнинг ичимлик суви танқис туманларидан. Бу ерда ер ости тоза ичимлик суви захираси деярли йўқ. Борлари ҳам шўр бўлиб ичишга яроқсиз.

ПУЛИМИЗНИ СУВГА СОВУРАЯПМИЗ

   Тумандаги"Адиробод" қишлоқ фуқаролар йиғинида 2 минг 600 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ одамлари асосан деҳқончилик билан шуғулланишади. Бироқ бу қишлоқда муаммолар етарли.Одамлар газ, сув таъминоти ва бошқа маиший қулайликлар билан боғлиқ масалалар ҳал этилишини исташмоқда.

   Хонадонларга қувурлардан кўп йиллардан бери сув етиб бормаётгани учун иложсизликдан махсус машиналарда ташиб келтирилаётган чучук сувни сотиб олиб ичишади.


   — Ҳамқишлоқларим кўп йиллардан буён ичимлик сув таъминоти ёмонлигидан азият чекмоқда, — дейдишу қишлоқда яшовчи Аҳрор Нишонов. — Бу ердаги артезиан қудуғидан шўр бўлсаям сув чиқиб турарди. Қиш палласи бўлгани сабаб, бу артезиан қудуқ бир ишлаб, бир ишламайди. Мутасадди раҳбарларга бир неча маротаба мурожаат қилдик. Жўяли жавоб йўқ. Айниқса, бугунги қиш фаслида қийналаяпмиз. Одамлар бир тонна ичимлик сувини25 минг сўмга сотиб олади. Тасаввур қилаяпсизми, ана шу сувни ҳам ўзимиз, ҳам чорва молимиз ичади.

   — Сув танқислиги туфайли баъзида қўлимизни ювгани қизғанамиз, — дея суҳбатимизга қўшилди шу қишлоқлик Сардор Усмонов. — Биз ҳам яхши шароитда яшашни хоҳлаймиз. Отаоналарнинг бири фарзандига пул бера олади, бири беролмайди. Ана шунда болалар мажбурликдан шўр сув ичмоқда. Натижада ичкетар ва бошқа касалликлар чиқмайди деб ким кафил бўлади? Шароитимиз яхшимас. Сувни ҳам сотиб оламиз, солиқларни тўлаймиз. Қишлоғимизда қанча одам ишсиз. Бунинг устига топган пулни сувга сарфлаяпмиз.


   Қишлоқ чеккасидан ўтадиган қувур қишлоқдагилар тили билан айтганда "Водазабор"га бориб қуйиларкан. Одамларнинг айтишича, кўчаларга тоза ичимлик суви тортиш учун учта "точка" ташлаб кетишган экан. Ана шу жойдан эшак аравада сув ташиётган болаларни учратишингиз мумкин.

АБГОР ЙЎЛЛАР

   Бу ердаги ички йўллар 18 километрни ташкил этади. Кўчалардагиасфальт қопламаси йиллар давомида емирилиб, тўлиқ яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Иссиқ ва қуруқ мавсумда бу йўллар чангтўзон билан қопланади, ёмғирли кунларда лойга беланиб, ўтиш қийин бўлган ботқоққа айланмоқда. Бу йўл бўйлаб ишга борадиганлар, мактабга қатнайдиганлар безиб кетишган.

   — Қишлоғимизда 15 та кўча бўлиб ички йўлларимиз 18 километрни ташкил этади, — дейди қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Қаҳрамон Тўлабоев. — Жорий йилда сектор раҳбарининг ташаббуси билан 3 километрлик йўлимиз жорий таъмирдан чиқарилди. Қишлоғимиз "Ободқишлоқ" дастурига тушса, қолган йўлларимиз ҳам таъмирланиб қолар.

АЁЗЛИ КУНЛАР ҲАМ ЎТИБ КЕТАР

   Қишлоқ аҳолиси куз-қиш мавсумида кўмир, ўтин таппидан фойдаланиб келмоқда. Суюлтирилган газ фақат овқат қилиш, чой қайнатиш учун ишлатиляпти. Одамлар уйларининг 12 хонасини амаллаб иситиб, шу хоналарга қамалиб олиб, совуқ кунларни ўтказишяпти. Табиий газ йўқлиги сабаб йўл ёқаларидаги дарахтлар кесилиб ўтин сифатида фойдаланилмоқда. Йўлда эшак аравада ўтин ортиб кетаётганлар диққатимизни тортди.

   — Қишлоғимизда 2014 йилдан буёнтабиий газ йўқ дейди, — Эркин Шойимов. —Нима қилишимиз керак, мажбурликдан даладаги дарахтларни бутаб ўтин йиғиб келамиз. Ахир биз ҳам уйларимизни нима билан бўлсадаиситишимиз керакку? Бу ўтин билан битта хонани иситамиз, қолган хоналарни иситишнинг иложи йўқ. Газ йўқлиги сабабли хонадон эгалари кўмир, ўтин ва таппи ёқишаяпти.

   Бугун ҳудуддаги фермер хўжаликлари ерларидаги дарахтлар қирқилмоқда. Мисол учун, сафаримиз чоғида "Муса Шойимов" фермер хўжалиги даласидан дарахтларни буташ баҳонасида қирқиб кетилганлигининг гувоҳи бўлдик. Бунга на фермер, на тааллуқли бўлган мутасаддилар тегишли чора кўришган.

ОЙЗОДА ОПА НИМАДАН ХАФА?

   Янги ҳаёт кўчаси, 26уйда истиқомат қилувчи Ойзода Абдураимова турмуш ўртоғи вафот этгандан сўнг оилани тебратишда қийналиб қолди. Оилада икки нафар фарзанди руҳий хаста. Ногиронлиги учун бериладиган нафақа урвоқ ҳам бўлмайди. Очиғи, улар учун кетадиган доридармондан ортмайди. Кичик фарзандим Дилшоджон фермер хўжалигида мавсумий ишчи. Унинг ҳам 3 нафар фарзанди бор. Олиб келгани рўзғоридан ортмайди. 2019 йил бошида туман хотинқизлар қўмитаси томонидан 2 хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилган эди. Шу вақтгача уйдан дарак йўқ.

   — Қизим Нигора турмушидан қайтиб келгандан сўнг бир нафар фарзанди билан хонадонимда яшаб келмоқда дейди, —Ойзода опа. — Иккита оила бир хонадонда яшаб келмоқдамиз. Туман ҳокимлигига уй сўраб мурожаат қилганимдан сўнг, Зарбдор тумани марказида қурилаётган кўп қаватли уйлардан икки хона уйнинг бошланғич тўловини ҳам тўлаб берди. Қарийб бир йилдан буён "хушхабар" қачон келар экан деб, кўчага қараймиз. Уй ҳақида сўрасак ҳали сизлар учун қурилаётган уй битгани йўқ, дейишади. Уй ҳам ўз йўлига мени қийнаб келаётган яна бир муаммо — фарзандларим учун бериладиган "Психотроп" дориларни ўз вақтида ололмаётганим. Туманга борсам дориларингиз ҳали келгани йўқ, вилоятга боринг дейди. Йўл кира қилиб вилоят руҳий касалхонасига бораман. Дори бўлса хўп, бўлмаса йўл кирага куйиб келавераман. Хуллас, шундай сарсонгарчиликлар билан яшаяпмизда.

   Қишлоқ одамларининг куйинчоқлик билан айтган сўзларида жон бор. Тўғрида, кимнинг совуқ уйда яшагиси келади.

Коммунал хизматлар сифатидан норози, маиший қулайликлардан маҳрум одамлар — "Наҳотки биз ўгай маҳалла бўлсак?!", деган саволни ўртага қўйишмоқда.

Муқимбой ИСМОИЛОВ.
скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.