Регистрация Войти
Вход на сайт
Качественные бесплатные шаблоны dle скачать с сайта
Реклама
» » В И Л О Я Т С А Н О А Т И:

В И Л О Я Т С А Н О А Т И:

3-02-2020, 11:33
Автор: User
Просмотров: 206
Комментариев: 0
Версия для печати

2019 йил натижаларидан кўнгил тўлдими?

   Бу борада 2020 йилги марралар қандай? Янги иш ўринлари яратиш бўйича истиқболли лойиҳалар нималардан иборат?

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Нодирбек Раджапов ўтказган матбуот анжуманида айни шу масала доирасида баҳсмунозара юритилди.

   —Вилоят бўйича айни пайтда 2787 та саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда, — деди Нодирбек Мухторович журналистларга 2019 йилда саноатни ривожлантириш кўрсаткичлари ҳақида маълумот берар экан. — Воҳамизда ўтган йили кичик бизнеснинг саноат маҳсулотларидаги улуши 66,5 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 1 миллион 670,1 минг сўмга тенг бўлди.

   Нотиқ ўз сўзида давом этиб, ўтган йили 51,8 миллион ўрнига 60,4 миллион доллар миқдорида саноат маҳсулоти экспорт қилинганлиги, экспортёр корхоналар сони 134 тага етганлигини маълум қилди.

Матбуот анжуманида вилоят саноатининг 2020 йилги режалари ҳақида қуйидагилар айтилди:

   Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида 6 триллион 288,9 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

   Янги ишга тушган 158 та лойиҳалар бўйича541,3 миллиард сўмлик қўшимча саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

   Зафаробод туманидаги "Huahin Cement Jizakh" МЧЖ тўла қувват билан ишга тушгач, йилига 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради.

   Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари 2020 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш прогноз параметрлари бўйича маълумотларга эга бўлишди. Таъкидландики, жорий йилда 20380 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш юзасидан чоратадбирлар ишлаб чиқилди.

   Жумладан, йирик лойиҳалар ва бюджет маблағлари ҳисобига 605 та, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш эвазига 15082 та, мавжуд корхоналар фаолиятини кенгайтириш йўли билан 12152 та иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, янги рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлар ҳисобига 4500 та, меҳнат бозорида фаол тадбирларни амалга ошириш орқали 35 минг кишининг бандлиги таъминланади.

Т.НАБИХЎЖАЕВ.

скачать dle 12.0
Рейтинг статьи:
  
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.